Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чўчқахона ҳақида

20:20 / 19.08.2015 | Ibrohim Rahmatulla | 1027

Ассалому алайкум! Биз ишлаб чиқариш учун жой сотиб олиш ниятида бир жойни кўрдик. Жойни кўрсак умуман файзи йўқ экан, лекин уни сотиб олиш учун монеълик қиладиган сабаб кўрмадик. Бу жой олдин нима бўлган деб сўрасак - чўчқахона бўлган, деган жавобни олдик. Шу жойни сотиб олсак бўладими? Олдиндан ташаккур!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи мунавварадаги "Масжид ан-Набавий"нинг қурилишидан аввал баъзи жойлари мушрикларга тегишли қабристон бўлган. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларни кавлатиб чиқариб ташалаттирганлар. Шунинг учун сизни ҳам ўша жойдан фойдаланишингиз жоиздир. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat