Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғайридинлар

14:47 / 29.10.2015 | To`lqin Karimov | 1511

Ассаламу алайкум! Устозлар. Мен ҳозирда Москва шаҳрида ҳар хил миллатлар билан ишлаяпман. Баъзан Тожикистонликлар билан тортишиб қоламан. Улар русларни “кофир” дейишади. Мен “бир қавмни кофир дема, ўзинг кофир булурсан деган ҳадис бор” десам, йўқ “улар кофирлар” дейишади. Ҳақиқатдан христианлар кофирми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Моида” сураси 73-75-оятларида марҳамат қилади :
 لَّقَدْ كَفَرَ الَّذِينَ قَالُواْ إِنَّ اللّهَ ثَالِثُ ثَلاَثَةٍ وَمَا مِنْ إِلَهٍ إِلاَّ إِلَهٌ وَاحِدٌ وَإِن لَّمْ يَنتَهُواْ عَمَّا يَقُولُونَ لَيَمَسَّنَّ الَّذِينَ كَفَرُواْ مِنْهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ۝
73. «Албатта, Аллоҳ учтанинг биридир», деганлар батаҳқиқ, кофир бўлдилар. Ягона Илоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Агар айтаётганларидан қайтмасалар, улардан куфр келтирганларини албатта аламли азоб тутадир.
Насроний динидагиларнинг мантиқсиз, ўзлари ўйлаб чиқарган, ҳақиқий диний таълимотни бузиб кўрсатадиган ақийдаларидан бири ушбу оятда муҳокама қилинмоқда. Улар: «Аллоҳнинг табиати бир-бирига тенг учта кўринишдан – Ота худо, ўғил худо ва Муқаддас руҳдан иборатдир. Ўғил худо, яъни Ийсо воситаси ила бутун махлуқот Ота худога улашади. Шу билан бирга, ўзларини тавҳид ақийдасида эканларини даъво қиладилар.
Худди мана шу мантиқсизлик қадимдан насоролар ўртасида турли келишмовчиликларни келтириб чиқарган. Ҳозирги кунда одамларнинг масиҳий динидан четланишида ҳам худди шу сабаб бор. Бир оз ақлини ишлатган одам бу сафсатани мутлақо қабул қила олмайди. Чунки соғлом ақл далолат қилган нарса:
«Ягона Илоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ!»
Бундан бошқа гапни айтиб, бузуқ эътиқод қилиб юрганлар ботил фикрларидан қайтмоқлари лозим:
«Агар айтаётганларидан қайтмасалар, улардан куфр келтирганларини албатта аламли азоб тутадир».
Бу муқаррар нарса. Бўлажак аламли азобдан ҳамма тириклик пайтида қутулиб олиши мумкин. Бунинг учун:
 أَفَلاَ يَتُوبُونَ إِلَى اللّهِ وَيَسْتَغْفِرُونَهُ وَاللّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ۝
74. Аллоҳга тавба қилиб, Ундан мағфират сўрамайдиларми?! Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
У Зот тавба қилганларнинг тавбасини қабул этади. У Зот истиғфор айтганларнинг гуноҳини кечиради.
Фурсат ўтмасдан аввал, бузуқ ақийдаларидан қайтиб, тавба қилсинлар, тўғри ақийда бўлмиш Ислом ақийдасига ишонсинлар ва ўтган гуноҳларини кечишини сўраб, Аллоҳга истиғфор айтсинлар.
Ийсо алайҳиссалом ҳақларидаги тўғри эътиқод қуйидагича бўлади:
 مَّا الْمَسِيحُ ابْنُ مَرْيَمَ إِلاَّ رَسُولٌ قَدْ خَلَتْ مِن قَبْلِهِ الرُّسُلُ وَأُمُّهُ صِدِّيقَةٌ كَانَا يَأْكُلاَنِ الطَّعَامَ انظُرْ كَيْفَ نُبَيِّنُ لَهُمُ الآيَاتِ ثُمَّ انظُرْ أَنَّى يُؤْفَكُونَ۝
75. Масиҳ ибн Марям бир расул, холос. Ундан олдин ҳам расуллар ўтган. Унинг онаси эса сиддиқадир. Икковлари ҳам таом ер эдилар. Уларга оятларни қандай баён қилаётганимизга назар сол-у, кейин уларнинг қаёққа ўгирилиб кетаётганларига назар сол.
Масиҳ ибн Марям кабилар йўқ эмас. Унга ўхшашлар дунёда кўплаб ўтган. Шунинг учун пайғамбарлик хусусиятлари ила оддий одамлардан бир оз ажралиб туриши унга эргашганларни у ҳақида турли бўлмағур ақийдаларни қилишга, ҳатто уни «худо» деб даъво қилишга олиб бормаслиги керак.
«Масиҳ ибн Марям бир расул, холос. Ундан олдин ҳам расуллар ўтган».
Масиҳ ибн Марямдан олдин ўтган кўплаб пайғамбарларда ҳам пайғамбарлик хислатлари, мўъжизалари ва сифатлари бўлган. Лекин уларни ҳеч ким Худо деб даъво қилмаган. Чунки ҳақиқат ўзи шу. Шунинг учун Масиҳ ибн Марямни ҳам Аллоҳнинг пайғамбари деб билиш зарур.
«Унинг онаси эса сиддиқадир».
Биби Марям бинти Имрон сиддиқа, яъни Аллоҳнинг айтганларини, амру фармонини тасдиқловчидир. Содиқ, пок бир бандадир. Бу кишини ҳам «она Худо» деб эътиқод қилиб бўлмайди. Демак, Масиҳ ибн Марямни ҳам, унинг онаси Марям Сиддиқани ҳам худо деб эътиқод қилиш хатодир. Биргина далилнинг ўзи уларнинг аслида ким эканликларини кўрсатади.
«Икковлари ҳам таом ер эдилар».
Бу оддий ҳақиқат. Бу ҳақиқатни энг ашаддий насоролар ҳам инкор эта олмайдилар. Марям кичиклигидан – ота-онасидан туғилганидан бошлаб одамлар ичида ўсди. Еб-ичди. Буни ҳамма кўрди. Бу ҳол у киши бу дунёдан ўтгунига қадар давом этди. Шунингдек, Масиҳ ибн Марям ҳам онасидан туғилгандан бошлаб кўпчиликнинг ичида бўлди. Доимо таом тановул қилди. Уни Аллоҳ таоло Ўзига кўтаргунгача шундай давом этди. Буни ҳам ҳамма кўрди. Энди ўйлаб кўрсинлар. Бошқа нарсаларни бир ёққа қўяйлик-да, ушбу оятда келган энг оддий далилни – таомни олайлик. Таомга ҳожати тушувчи одам Худо бўла оладими?! Овқат емаса, қорни очиб, заифлашадиган киши Аллоҳ бўлиши мумкинми?! Ҳожатмандлик бандага хос сифат. Шунингдек, таомга ҳожат тушиши, овқат емаса, қорин очиши, сув ичмаса, чанқаш бандага хос сифатлардир. Бинобарин, ҳаётлари давомида таом еб ўтган Масиҳ ибн Марям ва у кишининг оналари Марям Сиддиқалар ҳам Аллоҳ эмас, Аллоҳнинг бандаларидирлар.
Бу жуда ҳам оддий мантиқ. Ҳеч қандай ўйлаб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Аммо:
«Уларга оятларни қандай баён қилаётганимизга назар сол-у, кейин уларнинг қаёққа ўгирилиб кетаётганларига назар сол».
Жуда ҳам ажабланарли ҳол.("Тафсири Ҳилол" китобидан).

“Бир қавмни кофир дема, ўзинг кофир булурсан” деган ҳадис йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарафларидан ҳадис тўқиманг.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :
- حَدَّثَنَا أَبُو الْوَلِيدِ قَالَ: حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ جَامِعِ بْنِ شَدَّادٍ، عَنْ عَامِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ الزُّبَيْرِ، عَنْ أَبِيهِ قَالَ: قُلْتُ لِلزُّبَيْرِ: إِنِّي لَا أَسْمَعُكَ تُحَدِّثُ عَنْ رَسُولِ اللهِ  كَمَا يُحَدِّثُ فُلَانٌ وَفُلَانٌ. قَالَ: أَمَا إِنِّي لَمْ أُفَارِقْهُ وَلَكِنْ سَمِعْتُهُ يَقُولُ: «مَنْ كَذَبَ عَلَيَّ فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ». تحفة: 3623

107. Омир ибн Абдуллоҳ ибн Зубайр отасидан ривоят қилади:
«Мен Зубайр розияллоҳу анҳуга: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фалончи ва фалончилар ҳадис айтгани каби ҳадис айтганингизни ҳеч эшитмайман-а?» дедим. У: «Мен у зотдан сира ажралмаганман, бироқ у зотнинг «Ким менга нисбатан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин!» деганларини ҳам эшитганман», деди».
108- حَدَّثَنَا أَبُو مَعْمَرٍ قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ الْوَارِثِ، عَنْ عَبْدِ الْعَزِيزِ: قَالَ أَنَسٌ: إِنَّهُ لَيَمْنَعُنِي أَنْ أُحَدِّثَكُمْ حَدِيثًا كَثِيرًا، أَنَّ النَّبِيَّ  قَالَ: «مَنْ تَعَمَّدَ عَلَيَّ كَذِبًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ». تحفة: 1045
108. Анас розияллоҳу анҳу айтади:
«Мени сизларга кўп ҳадис айтишдан фақатгина Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким менга нисбатан қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин», деганлари тўсади», деди».
109- حَدَّثَنَا مَكِّيُّ بْنُ إِبْرَاهِيمَ قَالَ: حَدَّثَنَا يَزِيدُ بْنُ أَبِي عُبَيْدٍ، عَنْ سَلَمَةَ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ  يَقُولُ: «مَنْ يَقُلْ عَلَيَّ مَا لَمْ أَقُلْ فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ». تحفة: 4548
109. Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким мен айтмаган нарсани мени айтди деса, дўзахдан жойини олаверсин», деганларини эшитганман».
110- حَدَّثَنَا مُوسَى قَالَ: حَدَّثَنَا أَبُو عَوَانَةَ، عَنْ أَبِي حَصِينٍ، عَنْ أَبِي صَالِحٍ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: «تَسَمَّوْا بِاسْمِي وَلَا تَكْتَنُوا بِكُنْيَتِي، وَمَنْ رَآنِي فِي الْمَنَامِ فَقَدْ رَآنِي، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ لَا يَتَمَثَّلُ فِي صُورَتِي، وَمَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ». أطرافه: 3539، 6188، 6197، 6993 - تحفة: 12852
110. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Исмим билан номланаверинг, куням билан куняланманг.* Ким мени тушида кўрса, аниқ мени кўрибди, чунки шайтон менинг қиёфамга кира олмайди. Ким менга нисбатан қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин!» дедилар».(“Олтин силсила” китобидан).
 Имом Бухорий Ибн Умар ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон киши ўз биродарига «эй, кофир» деса, икковларидан бири ўшандоқ бўлади», деганлар.
Яъни ҳалиги одам кофир бўлмаса, уни «кофир» деган одамнинг ўзи кофир бўлади. Чунки мусулмонни кофир дейишнинг ҳукми – шу. Бас, бировни кофир дейишдан олдин бу гап ўзига қайтиши мумкинлигини ўйлаб қўйиш керак бўлади.
 Бу ҳадисдан мусулмонлиги маълум ёки кофирлиги номаълум бўлган инсонни “кофир” дейишдан эҳтиёт бўлишга чақирилмоқда. Сиз айтган одамлар ҳақида эса Аллоҳ Ўз ҳукмини чиқариб қўйган. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat