Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръонни рангли ҳарфлар билан ёзиш мумкин эмасми?

12:04 / 06.12.2015 | f-mobile | 1249

Ассалому алайкум! Фиқҳ.уз сайтида » Усмоний мусҳаф хатини ўзгартириш ҳукми»ни ўқидим. Тушунмаган жойим ҳозирда Қуръонлар ўқиш осон бўлиши учун ёзилаётган рангли ҳарфлардан фойдаланиш мумкин эмасми? Саволим нотўғри бўлса узур. Мақсадим тушунмаган жоймни билиш. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Хатлар турлича бўлади, Қуръони Карим Усмоний хатида ёзилган. Кейинги даврда бошқа хатларда ҳам Қуръони Каримни ёзиш бошланган эди. Уламолар ўқиш осон бўлиши учун ҳарфларни турли рангларга солинсада, хат Усмонийлигича қолишига фатво бердилар. У мақолада шуни айтилмоқда. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat