Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Келинлик сепи ҳақида

02:23 / 14.06.2014 | Shakhzod | 1122
Насиб бўлса мен яқинда уйланмоқчиман. «Янги» урф одатга кўра келин томон куёв томонни бўшатиб қўйган хонасини тўлдиради. Мен сизнинг «Бахтиёр оила» китобингизни ўқимасимдан олдин бу нарса менга ғалати туюларди, эркаклик нафсониятимга тўғри келмай, қабул қилолмай юрардим. Ўйлардимки, бу урф-одат бўлса керак, иложимиз қанча, деб. Бу китобни ўқиганимдан кейин фикрим қатъийлашди. Худога шукур, моддий жиҳатимиз етарли. Келин томон олиб бериши «керак» бўлган диванию-стенкасини, пардасию-гиламларини олишга қурбимиз етади. Муаммо шундаки, мен онамга, ҳамма нарсани ўзимиз олайлик, бўлажак қудаларингиз бир жигарини, фарзандини бизга ишониб беришаяптику, шуни ўзи катта гап десам, Онам: «Ўғлим, гапларинг тўғри! Лекин қуда томон бизга, биз ҳам қизимизни бахти учун йиғиб терганмиз. Яхши ниятлар билан олиб бермоқчимиз, деса нима деймиз? Агар олмасак, қуда томон, нарсаларимизни писанд қилмади, деб уйлашлари мумкин», деяптилар. Ҳазрат, маслаҳат беринг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Тушунтириш керак. Қуда томон ҳам қизига эмас, келинига олиб беради, дейиш керак. Қуда томон билан бирга маслаҳат қилиб уларга тушунтириш лозим.

Топ рейтинг www.uz Openstat