Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нима қилсам тўғри бўлади?

15:43 / 19.06.2014 | Marg`uba Narzulla qizi | 976
Бизга тўғри йўлни кўрсатиб, дунё-ю охиратимизни обод бўлишига сабаб бўладиган амаллар ҳақида таълим бериб келаяпсиз, барча ишларингизни Аллоҳ таоло хайрли қилсин! Ўзи сизни паноҳида асрасин! Ҳазрат, бир ишни нотўғри қилиб қўйдимми, энди нима қилсам тўғри бўлади? Билмай бошим қотаяпти. Бир куни йўлдан кичкина тақинчоқ топиб олдим ва тилла бўлса бировга бервораман деб кўнглимга тугиб қўйдим. Уйга қайтаётиб бир ҳол аҳвол сўрарман деб ният қилган қўшнимникига кирдим (қизларини фотиҳа туйи арафасида эди). Ўзлари намозхон. Эрлари қамоқдалиги учун рўзғори ночорроқ. Қизини ҳам, ўзини ҳам кўнгли ярим. Бировни ҳаққидан қаттиқ қўрққаним, илмсизлигим туфайли ва уларни хурсанд қилиш учун тақинчоқни қизига совға деб бердим. Топиб олганимни ҳам айтдим. Ҳурсанд бўлишди. Лекин энди кўнглим ғаш. Эгасини қидиришим керак эди деб. Ҳали ҳам қўшнимга тушинтириб эгасини қидиришим керакми? Фитна содир бўлиб, тушунмовчилик бўладимикан ҳам деб иккиланаяпман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Қидириш керак. Топилса, ўзингиз тўланг. Савоб оласиз. Топилмаса, камбағал қизга берган бўласиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat