Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таомларнинг Рамазондаги нархлари…

11:58 / 02.07.2014 | Ibrohim | 867
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Маълумингизким, Рамазон ойи хайр-у саҳоват ойи. Ундаги садақотлар, эҳсонлар бошқа ойларга нисбатан афзалроқдир. Кўпгина мусулмон давлатларида баъзи таомлар текинга улашилади. Масалан Туркия, Эрон ва баъзи араб давлатларида нарх наво пасаяди. Саудия Арабистонида эса хурмо текинга ҳадя сифатида тарқатилиб юрилади ва ҳаказо. Лекин негадир бизда нуқул Рамазон келди дегунча ҳурмо, минерал ва газли ичимликлар, тарвуз, гўшт ва шунга ўхшаш кўп истеъмол қилинадиган нарсаларнинг нархи аввалги нархга нисбатан 10-15 % га ошади. Бу ҳақда савдогарларимизни инсофга чақириш керакми деб ўйлаб қоламан. Шу ҳақда маърузаларингизда бир оғиз гапириб ўтсангиз анча яхши бўларди. (Саволим қўполроқ бўлса, аввалдан узр).

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тўғри айтасиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat