Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фитр садақаси

10:44 / 15.07.2014 | OYBEK10 | 940
Рўза рамазон ойи муборак бўлсин. Ҳазрат, мен Россия давлатидаман, укам ва онам билан отам Ўзбекистонда. Бу йилги фитр садақасини отам Ўзбекистонда ҳаммамизнинг номимиздан берса бўладими ёки мен ўзим шу ерда беришим шартми? Яна айтмоқчиманки, мени битта қизим бор, 2 ёшда. Лекин онаси билан орамизга талоқ тушган, бирга яшамаймиз, орамиз узоқ. Мен қизим учун ҳам шу ерда фитр садақасини беришим вожибми? Онаси ҳозирча ишламайди, унга пул жўнатиб, “ўзинг учун фитр садақасини бер” деб айтишим жоизми ёки у учун ҳам шу ерда ўзим берсам бўладими? Ҳозир қизимни онаси ҳам 5 маҳал намозини ўқияпти, рўзаларни ҳам тутяпти, Аллоҳни Ўзи унга тўғри йўлни кўрсатди. Ҳазрат, шу саволларимга жавоб берсангиз илтимос. Аллоҳ сизни ва барча рўзадор диндошларимизни рўзасини қабул айласин. Ассаламу алайкум.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўзингизга ўзингиз берганингиз яхши. Қизингизга ҳам. Аёлга талоқ тушган бўлса, ўзи беради.

Топ рейтинг www.uz Openstat