Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ароқхўр ота

00:00 / 26.11.2008 | eski savollar | 956
Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракотух. Хурматли Шайх хазратлари! Юкоридаги саволга кушимча сифатида яна бир нечта саволларим бор эди. Илтимос уларга хам жавоб беринг.1. Менга отам хамр олиб келишимни сурайди. Халкимизда "Ота рози-худо рози" деган макол бор. Агар мен отам сураган хамрни олиб келиб берсам гунохкор булмайманми?2. Аёлим кун буйи фарзанд тарбиясидан ортмайди. Намозларини уз вактида укий олмаябди. Шунинг учун у намозларини тунда казо килиб укиса буладими?(Фарзандимиз ухлагандан сунг).3. Мен биринчи синфдан бери бирга укиган синфдош дустларим билан бирга хар ойда чойхонага бориб тураман. орамизда аксари дустлармиз хамр ичишга одатланган. якинда жумъа маърузасида хамр ичган одам билан бирга бир дастурхон атрофида утириш катта гунох эканлиги тугрисида эшитдим. Нима килай, дустларимдан воз кечайми?.Жавобларингиз учун олдиндан катта рахмат. Аллох сиздан рози булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Аллоҳнинг розилигида юрган отанинг розилиги ўтади. Ароқхўр отаники эмас. Аллоҳга мацсият бўладиган ароққа хизмат қилиш, агар ароқхўр ота бўлса ҳам мумкин эмас.2. Намозларини қазо қилишга фарзанд тарбияси сабаб бўла олмайди.3. Дўстларингиз ароқдан воз кечишлари зарурлигини уларга айтинг. Кўнишмаса, кейин режангизни амалга оширишингиз мацқул бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat