Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исломда меҳнат ҳуррияти

00:00 / 08.02.2007 | eski savollar | 793
Ҳурматли ШайҳБир эмас иккта ҳожайиним бор. Тижоратда улар шерик болиб очишган. Ва мен ортада ёнганим ёнган.иккисига ҳам муомила қилишим керак. Ва бази ишларда копинча иш юритувчи ва ҳожайин муносабатларида қийналаман. Шунга Исломда Ҳожайин билан иш юритувчи тогрисида қандай малумот бор? ёки 2 ҳожайин ва бир иш юритувчи тогрисида ИСЛОМда, Қур'он, Ҳадис, Уламолар, нима дейди?Китобларда кам ёритилган деса ҳам болади. Ҳозирги замон исломи нима дейди? МуҳлисингизЭЙДОСТ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

МЕЋНАТ ЋУРРИЯТИИсломда иш ва касб ќилиш масаласида халќчил, яъни, демократик услуб асос ќилиб олинган. Бу масалада Ислом икки нарсани асосий омил ќилиб олган.Биринчиси, биров бировнинг мећнатидан зўрлик ила манфаат олишини ман ќилиш.Исломда ћар ким ўз мећнати ила ћаёт кечириши лозим. Бировни мећнатидан ноћаќ йўл билан манфаат кўришингиз барча йўллари шарият ќонунлари асосида ћаром ќилинган. Жумладан, мусулмон инсон бошќа бир инсонни зўрлик билан ишлатиб унинг мећнати самарасини ўзиники ќилиб олиши мумкин эмас. Буни ажнабий тилда экспулататсия дейилади. Бундоќ иш Ислом нуќтаи назарида ѓайри демократик ва иќтисодий эркинликка ќарши иш ћисобланади.Иккинчи асосий омил эса иш ћаќининг муќаддас саналишидир. Ћар бир инсон ўз мећнатининг самарасидан тўлиќ, ўз ваќтида ва ўзи хоћлаганича фойдаланиш ћаќќига эга. Мећнаткашнинг иш ћаќќини бермаслик бировнинг ћаќќини ботил йўл билан ейишдир. Бировнинг ћаќќини ботил йўл билан еганларга Ќуръони карим жаћаннам оловини ќоринларида ейишини хабар ќилган.Шунингдек мећнаткаш иш ћаќќини ўз ваќтида олиш ћаќќига эга. Пайѓамбар соллаллоћу алайћи васаллам ишчининг ћаќќини унинг тери ќуримай туриб бериш кераклигини ќаттиќ таъкидлаганлар. Ноћаќдан ишчи мећнаткашнинг иш ћаќќини беришни кечга суриш унинг ћаќини поймол ќилиш бўлади. Ћар бир мећнат аћли ўз мећнати самарасидан ўз ваќтида фойдаланиши, ћузурланиши зарур. Ушбу ќоидани бузганлар ћам демократия-халќчиллик ва иќтисодий эркинлик ќоидаларини бузган бузѓунчи кишилар ћисобланади.Ћар бир киши ўзи хоћлаган ишни, ўзи рози бўлган нархда бажариш ћаќќига эга. Исломда бировни ўзи хоћламаган ишни бажаришга мажбурлаш йўќ. Шунингдек, ќилинган мећнат самарасини, бажарилган иш ќийматини бир томон белгилаши, яъни, иш берувчи томон ўзи хоћлаган нархни ќўйиши ћам мећнат аћлига зулм ћисобланади. Бундоќ ћолатда нарх икки томоннинг розилиги билан белгиланиши керак. Мећнаткаш-иш бажарувчи ўз мећнатига олаётган ќийматдан иш берувчи бераётган маблаѓ миќдоридан рози бўлишлари керак. Иш берувчи тараф ўзининг имтиёзини ишга солиб, мећнаткашга хоћласанг ћам шу, хоћламасанг ћам шу дейиши зулм ћисобланади. Бу дунёда бир кишига нисбатан ќилинган бир зулм эса, ќиёмат куни ўз эгасига зулумотлар бўлиб ќайтади. Ислом таълимоти бўйича ћар бир халќчил жамият ўзининг ћар бир аъзосига эркин ва ћалол мећнат ќилиш шароитини яратиб бериши керак. Шунингдек, ўша жамият эркин ва ћалол мећнат самарасидан манфаатланиш ћаќќини поймол ќиладиган тўсиќлардан, хавф-хатарлардан ўз аъзоларини ћимоя ќилиши керак.Ислом назарида кишининг бахтли ћаёт кечириши учун зарур бўлган маблаѓ унинг ўзи томонидан ћалол йўл билан топилиши керак. Яъни, молу дунё яхши ћаёт кечириш воситаси бўлиши лозим. Ћаёт кечиришдан маќсад молу дунё тўплаш бўлиб ќолмаслиги керак. Ушбу Исломий ќоидага тескари иш ќилинганда, яшашдан маќсад молу дунё тўплашга айланиб ќолганда, ћаромхўрлик авж олади, бировнинг молу мулкини, иш ћаќќини ботил йўл билан олиш тарќалди. Бошќача ќилиб айтганимизда ишламасдан тишламайдиганлар кўпаяди.Исломда эса ћаёт кечириш учун керак маблаѓни ћалол мећнат билан топиш кераклиги таъкидланган. Пайѓамбар соллаллоћу алайћи васаллам ўзларининг ћадиси шарифларидан бирида:«Энг афзал касб кишининг ќўл кучи билан ќилган касбидир Аллоћнинг пайѓамбари Довуд ќўл мећнати ила ћаёт кечирар эди», деганлар.У зот бобаракот соллаллоћу алайћи васаллам бошќа бир ћадисларида:«Албатта, Аллоћ ћунарманд бандани яхши кўради, бекорчи бандани яхши кўрмайди», деганлар.Ушбу зикр ќилинган ва бошќа зикр ќилинмаган кўпгина ћужжат-далилларга биноан Ислом мусулмонларга ћалол ва ћур мећнат ќилиш ћаќќини берган. Шу билан бирга ћар бир ћалол мећнат соћибига ўз мећнати самарасидан тўлиќ фойдаланиш ћаќќини ћам берган. Бу ћаќ-ћуќуќлар ќуруќ гап сифатида айтиб ќўйилган нарсалар эмас. Балки, амалда татбиќ ќилинган ћаќиќатдир.

Топ рейтинг www.uz Openstat