Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кредит ёки муддатга қимматроқ сотиш

19:07 / 21.02.2014 | Abdulloh Ibn Muslim | 1614
Ассаламу алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Кредитга машина олинса, банк унинг пулини тўлаб беради ва мижоз банкка йилига белгиланган миқдорда фоиз тўлайди. Бу ҳаром дейилган. Ҳозирда шахсий кишилар томонидан ҳам машинани маълум муддатга қимматроққа сотиляпти. Бунда улар ҳам муддатнинг оз ёки кўплигига қараб устидаги фойдани камайтирадилар ёки оширадилар. Масалан машина 10,000 турса, 1 йилда тўлаб берса - 13,000, 2 йилда тўлаб берса - 16,000. Бундай савдо, яъни муддатга қимматроқ сотиш мумкин деб ўқигандим. Лекин бу ерда ҳам кредитдаги каби белгиланган фоизга ўхшашлик борку. Бунинг сабаби улар пулни эмас, балки буюмнинг ўзини сотаётганликлари учунми? Агарда бу иш касбга айлансачи, яъни сотувчи машиначи номи билан танилган. У машина сотиб олмай, уни нақд пул кўринишида сақлаб, мижоз келгандан кейингина биргаликда бозорга тушиб, икковларига ёққан машинани сотиб олиб, устига фойдасини қўйиб берсачи? Аввалдан катта рахмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳа, улар буюмнинг ўзини сотаётганлари учун. Буни насия савдоси дейилади. Агар банк ҳам машина олиб, ўстига фойда қўйиб, насияга сотганида тўғри бўлар эди.

Топ рейтинг www.uz Openstat