Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Домлаларнинг пора олиши

11:54 / 16.03.2014 | Shahnoza_2008 | 1213
Ассалому Алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен олийгоҳда ўқийман, оилалиман ва 1 та фарзандим бор. Мен ўқийдиган олийгоҳни ҳамма “пулхоз” дейишади. Чунки у ерда ўтирса ҳам, турса ҳам, сув ичса ҳам пул. . . . Хуллас, домлалар баҳойимизни қўймасдан, кетидан югуришимизга мажбурлашади, ва охирида “фалонча пул берасан, бўлмасам 3 ёки 2 оласан” дийишади. Улар бизга аъло бўлмаса ҳам яхши баҳо кераклигини билишади. 4-5 балл учун жуда катта пул сўрашади. Биз амаллаб уйимиздан зўрға олиб, жуда норози бўлиб обориб берамиз. Ўқисак ҳам баҳо қўйишмайди. Қўйишади, лекин жуда паст қўйишади. Баҳойимиз 4 бўлса, стипендиямиз ҳам кўпроқ бўлади. Шуни билиб, улар ставка қўйволишган. 5 баҳо – 100 минг, 4 баҳо -80 минг, 3 баҳо - 60 минг. . . Ҳатто 1 та фан учун 100$ сўрайдиганлар ҳам бор экан ва бердик ҳам. . . . . Шу ҳолатда мен гуноҳкор бўлиб қолмайманми? Ахир мен уларга баҳойимни қўйиши учун "пора" беряпман. Пора берган ҳам, олган ҳам гуноҳкор бўлишини эшитганман. Пул беришим жоизми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўша одамларни “домла” деб ҳам бўлмайди. Порахўр дейиш керак. Уларнинг гуноҳи бошқа порахўрлардан кўп бўлади. Чунки улар илмни хорлашмоқда. Кўпчиликни шунга ўргатишмоқда. Сизга ҳеч ким ўша ишни қилишга рухсат деб фатво бера олмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat