Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳўл ва қуруқ меваларни ижарага бериш жоизми?

04:26 / 19.03.2014 | Abu Ali Akbar | 1079
Ассалому Алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Саволим: Касбим тўйларда ҳўл ва қуруқ меваларни ижарага бериш. Ризқимни ҳалол йўл билан топаётганимга батамом ишонч ҳосил қилиш учун касбим фаолияти ҳақида батафсил таништирмоқчи эдим. Бу шундай: Ҳўл ва қуруқ мева маҳсулотларини тўйхонага ўзимиз олиб бориб, безатиб дастурхонга тортамиз. Ҳар бир стол дастурхони учун ( ўртача 30 та бўлади ) 5000 сўм ижара ҳақи оламиз. Бундан ташқари маҳсулотлар тўйдан аввал ва тугагач қайта электрон тарозида тортилади. Фақат кетган маҳсулот учун килосига пул оламиз. Энди мени ўйлантираётган нарса шу маҳсулотларни бозорга тарқатадиган биринчи қўлдан сотиб оламиз ва устига нарх қўйиб тўйда кетганига пул оламиз. Бу қуйидагича: Хандон писта нархи 47.000 сотишим 50.000, Бодом 30.000 сотишим 37000, Фундук 20.000 сотишим 30.000, новвот 8.000 сотишим 12.000, шоколад 14.000 сотишим 20.000, қанд 6.000 сотишим 10.000 Шу савдо ҳалолми ? Камчиликлари бўлса айтсангиз. Ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Алдов бўлмаса тўғри.

Топ рейтинг www.uz Openstat