Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръонни ёдлашда саноқ қилиш

07:41 / 09.04.2014 | No name | 1149
Ассаламу алайкум.Саволлар.ислом.узнинг эски сайтига берилган бир саволга Абдубосит қори ака "Саноқларнинг сони уч юзтадан кўп бўса бўлсинки асло ундан кам бўлмаслиги керак" деган эканлар (http://islom.uz/savollar/smf/index.php/topik,33247.0.html). Алҳамдулиллаҳ, камина ўртача 30-40 марта саноқ қилиш билан ёд олаяпман. Ёдлаганларимнинг барчасини, имкон қадар ҳар куни, мусҳафдан ёки ёддан такрор қилиб бораяпман. Шундай экан, мен ёд олишда 300 марта саноқ қилмасам ҳам бўладими? Доим такрор қилиб турсам кейинчалик ёдимдан чиқиб кетмайдими иншааллоҳ?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Агар ёд олган жойларни кунлик жамлаб ва доимий такрор қилиб туриш шарти билан бўлса, сиз айтган оз ўқиб ёд олиш услуби бўлади. Агар шундай кам саноқ билан такрорсиз ёдлаб ўтиб кетилса, шубҳасиз ёдланган оят ёки сура бир – икки кунда батамом ёддан кўтарилади. Кўп саноқ қилишга рағбат қилганимиз фақат яхши ёд бўлиши учунгина эмас. Балки кўп саноқ қилиш билан ўқиётган оятларнинг жойлашган ўрни, қатори, бети ҳатто оятларнинг рақамлари ўқувчининг кўз ўнгига яхши ўрнашади. Шу билан бирга муташобиҳ (бир бирига ўхшаш) оятларни қийинчиликсиз бир биридан ажратиб олиш ва тилнинг (кўп ўқиш натижасида) равон бўлиши каби фойдалар ҳам бор. Валлоҳу аълам

Топ рейтинг www.uz Openstat