Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

МУЗОРАБА

00:00 / 08.02.2007 | eski savollar | 2156
Ассалому Алайкум Шайх хазратлари. Эсингизда бо'лса мен сизга Судхо'рлик хақида савол берган эдим. ижозат берсангиз бу саволни қайтадан хавола этсам.САВОЛ: Ассалому алейкум саҳйх хазратлари. Сиздан бир тушунмовчиликни ечиб беришингизни со'райман.Масалан бир кишига 1000-со'м пул берсам , у киши бу пулни тижорат қилиб 100 со'м топса , менга 50 со'мини берса, фойда зиёни о'ртада бо'лса, бу иш Судхо'рликка кирадими? Жавобингиз учун олдиндан рахмат. Аллох сиздан рози бо'лсин.СИЗНИНГ ЖАВОБИНГИЗ : Кирмайди.Лекин мен бу жавобни бошқаларга айтганимда улар этироз билдиришди. Айтишдики " нега энди судхо'рликка кирмас экан ? Ахир сиз о'з пулингизни бировга бериб қо'йиб , о'зингиз хеч нарса қилмасдан о'тирибсиз , пулингиз хар ойда пул туг'япти-ку. Пулингизни бировга берганингиз эвазига пул олаяпсиз-ку " дейишди. Мен сизни хато қилмаслигингизни уларга айтдим....Илтимос Хурматли Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф хазратлари. Қандай холатларда судхо'рлик бо'лади-ю қандай холларда фоизхо'рликка кирмайди? шулар хақида батафсил малумот берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан рахмат. Аллох сиздан хамиша рози бо'лсиз .

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Пулни ќарзга бериб, устидан фойда олса судхўрлик бўлади.Фойда-зарар ўртада бўлишига келишиб, ишлаб чиќариш ёки тижоратга ўхшаш ишга берилса музораба бўлади. Бу менинг гапим эмас. Аллоћнинг дини Исломнинг ћукми. Диний таълим олиб, хатми кутуб ќилмаган ва катта устозлардан ижозат олмаган кишилар одамларнинг бошини айлантирмасин, айтиб ќўйинг.Ўзингиз ћам китоб ўќиб туринг. Бу масалани неча йилдан бери одамларга тушунтиравериб чарчаб кетдик. Ушбу саћифада ћам бир неча бор ёздик. Яна сиз учун ёзмоќдамиз.Музораба ширкати.Бунда раъсулмол бир томондан, хизмат иккинчи томондан бўлади. Молнинг эгаси ишчи билан келишиб, молни унга беради. Тушган фойда келишувга асосан бўлиб олинади. Зарар мол эгасига бўлади. Ишчи эса ќилган мећнатидан зарар кўради, холос.МУЗОРАБА КИТОБИМузораба ер юзида юриш маъносини англатади. Чунки, бу ишни юритувчи ер юзида талаби касб ќилиб юради.Музорабада раъсулмол бир томондан, хизмат иккинчи томондан бўлади. Молнинг эгаси ишчи билан келишиб, молни унга беради. Тушган фойда келишувга асосан бўлиб олинади. Зарар мол эгасига бўлади. Ишчи эса ќилган мећнатидан зарар кўради, холос.Музораба Ќуръон, Суннат, Ижмоъ ва Ќиёс ила собит бўлгандир.Аллоћ таоло «Муззамил» сурасида:«Бошќалар ер юзида юриб Аллоћнинг фазлини ахтаришини, (билади), деган (20-оят).Аллоћ таоло «Жума» сурасида:«Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарќалинг ва Аллоћнинг фазлидан талаб ќилинг ва Аллоћни кўп эсланг, шоядки ютуќќа эришсангиз», деган (10-оят). Имом Табароний ќилган ривоятда Абдуллоћ ибн Аббос розияллоћу анћу Ќуйидагиларни айтганлар:«Саййидимиз Аббос ибн Абдулмуттолиб молни музораба учун берса, уни денгизда олиб юрмаслик, у билан водийга тушмаслик ва у ила ћайвон сотиб олмасликни шарт ќилар ва буларни ќилса тўлаб бериши айтар эди. Унинг шартлари Расулуллоћ соллаллоћу алайћи васалламга етганида ижозат бердилар».Ибн Можа Сућайб розияллоћу анћудан ривоят ќилади:«Расулуллоћ соллаллоћу алайћи васаллам:«Уч нарсада барака бордир: Баћосини кейин бериш шарти ила сотишда, муќоразада (савдо молларини алмаштиришда) ва сотиш учун эмас, уй учун буѓдой билан арпани аралаштиришда», дедилар».Ижмоъдан далил келтирадиган бўлсак, саћобалардан кўпчиликлари етимнинг молини музорабага берганлари ва бирор киши буни инкор ќилмагани маълум ва машћур.Ќиёсга келсак, музораба мусоќотга ќиёс ќилинган. Одамларнинг ћожати доимо бу каби нарсаларга тушиб туради. Улардан баъзиларининг моли бўлади. Аммо уни ишлатишга имкони бўлмайди. Бошќасининг имкони ва билими бор. Лекин моли бўлмайди. Музораба орќали иккисининг ћам ћожати чиќади. Музорабани «Мухтасари Виќоя»нинг соћиби ќуйидагича таърифлайди.У бир кишидан мол ва бошќасидан иш ўлароќ фойдага шериклик шартномасидир. У аввал вадийъа ќўйиш ва иш пайтида эса вакил ќилишдир. Яъни, музорабанинг аввалида моли бор шахс шеригига уни топшириб ќўяди. Шерик молни ишлатишга киришганда худди вакилдек ћолга ўтади.У фойда кўрилса, ширкатдир. Агар хилоф ќилинса, ѓасбдир.Яъни, музораба омонат билан йўлга ќўйилиб икки тараф фойда кўрса, ширкат бўлади. Агар шерик хилоф ќилиб фойдани бермай еб кетса, ѓасб – бировнинг молини тортиб олишдир.У агар барча фойда мол эгасига шарт ќилинса бизоъадир.Бизоъа – ишчининг текинга ишлаб беришидир.Агар фойданинг ћаммаси ишчига деб шарт ќилинса, ќарз бўлиб ќолади.Агар фосид бўлса, фосид ижарага ўхшаб ќолади. Унга фойда бўлмайди. Иш фойда берими, йўќми бари бир унга ишининг ажри берилади.Фосид ижарада иш ћаќи берилгани каби.Мућаммадга хилоф ўлароќ унинг иш ћаќи фойдадан шарт ќилинган миќдордан ошмайди.Яъни, музораба шартномасида иш бажарувчига маълум миќдордаги улуш келишилган эди. Аммо музораба фосид бўлгани учун унга улуш эмас, иш ћаќи бериладиган бўлди. Ўша иш ћаќи белгиланган улуш миќдоридан зиёда бўлмаслиги лозим. Бу имом Мућаммаднинг гапига хилофдир. У киши иш ажарувчи ажри мислни олади деганлар.У фосид музорабада худди саћићдаги каби зомин бўлмайди. Яъни, музорабадаги иш бажарувчи тараф мабодо касодга учраб зарар тортиладиган бўлса, тўлаб бермайди ёки зарарни тўлашга шерик бўлмайди. Бу Абу Ћанифа раћматуллоћи алайћнинг айтганлари. Имом Абу Юсуф ва Мућаммадлар у ћам зарарга шерик бўлади, деганлар. Ћиндовий, барчалари фосид музорабада зарарни тўламайди, деганларини келтирган. Демак, музораба шартномасини тузаётганда имом Абу Ћанифанинг гапига амал ќилинадими ёки бошќаларникига аниќлаб олиниши керак.Музораба, ширкатга ярайдиган мол билангина саћић бўлади.Чунки, музораба ћам фойдадаги шерикликдир. Аввал ћам ўтганидек, ширкат фаќат икки наќд (тилло ва кумуш), кенг тарќалган пул ёки хом тилло ва кумуш билан, агар иккиси одамларнинг таомулида бўлса, тўѓри бўлади. Шунингдек, музораба фаќатгина молни иш бажарувчига таслим ќилиш ва фойда икковлари орасида тарќалиши билан саћић бўлади. Чекланмаган музорабада иш бажарувчи наќд ва насияга сотиши, одатдан ташќари муддатга сотиш бундан мустано, сотиб олиши, сотиш ва олишга вакил ќилиши, сафар ќилиши ва мол эгаси ва бошќалардан ёрдам олиши мумкин. Бу билан (мол эгасидан ёрам олиш билан), вадийъага ва гаровга ќўйиш, бой ёки камбаѓалга ћавола ќилиш билан музораба бузилмайди. Ушбу ишларнинг барчасини тижоратчилар ќилиб келган. Буларсиз иш юришмайди. Шунинг учун музорабада иш олиб бораётган киши ћам буларга мућтож бўлади.Мол эгасининг рухсатисиз ќарз бермайди ва олмайди.Бу икки иш савдога кирмайди. Балки бировнинг молини бошќага бериш ёки бировнинг номидан бошќанинг молини олишдир.Музораба ќилмайди ва унинг молига музорабанинг молини аралаштирмайди. Илло мол эгасининг изни ёки ўзинг билиб ќилавер дейиши бундан мустасно. Агар ўшани айтилса (ўзинг билиб ќилавер дейилса), ва у ўз молидан кийим бичтирса ёки юк кўртартирса, холис хизмат ќилган бўлади. Ќизил рангга бўятса, холис хизмат бўлмайди. Иш бажарувчи кийим бичтирганда ёки юк кўтартирганда бировнинг пулини ќарзга ишлатган бўлади. Унинг бунга хаќи йўќ. Кийимни бўятганда эса, матоћга ўз пулидан зиёда киритган бўлади. Агар ўша кийим сотилса, бўёќнинг пули иш бажарувчига ва оќ матоћнинг пули музорабага бўлади.Музорабачи мол эгаси таъйин ќилган юрт, матоћ, ваќт ва шахсдан бошќага ўта олмайди. Агар ўтадиган бўлса, зомин бўлади ва фойдани у олади. Ўз юртида ишлаётган музорабачининг нафаќаси ўз молидан бўлади. Сафарда эса, унинг емоќ-ичмоѓи, кийими, ходимининг иш ћаќи, кийимни ювдириши, ижарага ёки сотиб олган маркаби ва унинг еми ўртача тарзда музорабанинг молидан бўлади. Ортиќча харажат ќилса, тўлайди.Эрталаб кетиб, ётгани аћлининг ћузурига ќайтиб кела олмайдиган жойга бориш ћам сафар ћисобланади.Агар фойда кўрилса, мол эгаси сармояни олволиб ќолганини таќсим ќилади.Музорабачи молни эгасининг изнисиз музорабага бкриб юборса, иккинчи иш бошлаганда зомин бўлади. Фойда кўрганда зомин бўлади деган ќавл ћам бор.Музораба иккисидан бирининг ўлими ва мол эгасининг муртад бўлиб ќочиб кетиши билан ботил бўлади. Мол эгаси ишдан бўшатгани ћаќидаги хабар етиб борган пайтдан бошлаб музорабачи бўшаган ћисобланади. Билганидан кейин ћам унинг савдога ќўйилгани нарсани сотишга ћаќи бор. Аммо унинг баћосида тасарруф ќила олмайди. Шунингдек, сармоя жинсидан бўлган наќд пулни ћам тасарруф ќила олмайди. Сармоя жинсидан бошќада бўлса, алмаштирса бўлади.Мисол учун сармоя сўмда бўлса, наќд сўмларга бўшагани сабабидан тега олмайди. Бошќа пул бирлиги бўлса, сўмга алмаштириб ќўйиши мумкин.Агар айрилишган пайтларида молдан бир ќисми бошќада бўлиб, ўша ќисмда фойда ћам бўлса, музорабачи талаб ќилиш лозим бўлади. Агар фойда бўлмаса, у мол эгасини вакил ќилади. Даллол ва ўртачилар баћони тўланишини таъминлашга мажбур ќилинадилар. Чунки, улар айнан шунинг учун ћаќ оладилар.Музораба молидан ћалокатга учрагани фойдадан чиќариб ташланади.

Топ рейтинг www.uz Openstat