Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Омонат

18:02 / 09.05.2013 | Adham Ibrohimov | 1036
Ассаламу Алайкум Шайх Ҳазратлари! Яқинда Тошкент шаҳридаги бир масжид имоми шу саволни сиздан сўраб беришимни илтимос, қилдилар. У кишининг айтишларича ИСЛОМ НУРИ газетасининг 6-сони 2-саҳифасида Новза масжиди имоми Жалолиддин домла " ИМОМЛИК КАСБ ЭМАС ШАРАФЛИ ВАЗИФА" деб номланган мақолани чиқарибтилар. Имомнинг айтишларича шу мақолани кўтариб кириб баъзи одамлар сиз имомлар ойлик олмаслигингиз керак экан мана мақола имомлик касб эмас экан деб хиралик қилишяпти экан. Тушунтиришлар бефойда экан. Ҳатто имом домлага Фарғонадан таниш имомлар телфон қилиб сизларда нима гап бизни оми ҳалқ шу мақола билан безовта қилаяпти дейишибти, Энг ачинарлиси бир имом шу гапни кўтара олмай ариза ёзиб ишдан кетибти. Мен ўзим мақолани қайта-қайта ўқиб чиқдим лекин мақола жуда тўғри ёзилган ортиқча гап йўқ буни имом домла ҳам таъкидладилар. Лекин сарлавҳа оддий одамларни шу фикрга келишига сабаб бўлган менимча. Имом айтдиларки агар Шайх Ҳазратлари шу нарсага ўз фикрларини билдириб бир мақолами ёки видео ролик тайёрласалар биз баъзи нодонларга кўрсатар эдик дедилар. Улар буни тушунтишга ҳаракат қилишса улар тушунишни истамай ҳар-ҳил гап айтишаётганмиш. Узтоз олдиндан сизга раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Минг афсуски, нодонлар ва ғаразгўйлар тирноқнинг остидан кир ахтарадилар. Ҳозирги кунда имом домлаларга осиладиганлар жуда кўпайган. Айниқса, имом домлаларга тушадиган даромад ҳақида жуда кўп ғийбатларни қилишади. Бу гапни ўзбек тилида эшиттириш олиб борадиган чет эл радиолардан баъзилари ва бемазҳаблар шавқ ва завқ ҳамда муболаға билан турли тарафларга тарқатишга ишқибозлар. Мақоланинг муаллифи ўзи имом домла. Мақолани имомликни шарафлаш ва имомларнинг руҳиятини кўтариш мақсадида ёзганлар. Аммо ғаразгўйлик ўз эгасини кўр ва кар қилиб қўяди. Имомликка ҳақ олиш борасида барча уламолар жоиз деган фатвони чиқарганларига минг йил бўлди. Муҳтарам имом домлаларимиз мазкур ғаразгўйларнинг гапларига эътибор бермасинлар. Аллоҳ таолонинг Ўзи кўриб, билиб турибди ва У Зотнинг Ўзи ҳисоб китобни ҳам қилади. Севикли пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо алайҳиссалом "Уламолар анбиёларнинг беросхўрларидир" деганлар. У Зот яна "Ким олимимизнинг қадрини билмаса, биздан эмас" деганлар. Ушбу аянчли муносабат ила барча дин қардошларимизни барча уламоларимизни, имом домлаларимизни эҳтиром қилишга, уларнинг дуоларини олишга уринишга чақирамиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat