Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иссиқ-совуқ қилиш ҳақида

00:00 / 26.12.2006 | eski savollar | 2596

Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари! Саволим шундан иборатки, бир ўртоғим бир домланинг олдига қатнаяпти. Домла унга сени иссиқ-совуқ қилишган депти ва уни Жиззах шаҳридаги бир домлани олдига юборипти. Ҳозир эса унга Хива шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд мақбарасига зиёратга юборипти (ўртоғим кураш билан шуғулланади ва уни бел оғриғи безовта қилади). Ушбу қилинаётган ишлар тўғрими? Иссиқ-совуқ деган нарсалар мавжудми? Жин, Фалақ, Нос суралариниг нозир бўлиш сабаблари-чи? Жавоб учун олдиндан раҳмат! Аллоҳ Ўзи ажр берсин!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Савол ёзаётганда бир оз бўлса ҳам, унинг имловий ва маънолари савиясига эътибор бериш керак. Ўзингиз саволингизни бир қайта ўқиб кўринг, шунда биласиз. Сиз бу саҳифага савол ёзар экансиз уни сиз ва биздан бошқалар ҳам ўқишини ўйлаб қўйинг. Сиз домла деб атаётган киши домла эмас. Ундайларни жинкаш, парихон, дуохон ёки шунга ўхшаш номлар билан аташ мумкин. Уларнинг қилаётган ишлари нотўғри. Курашчининг бели оғриса спорт табибларига борсин. Сураларнинг «нозир» бўлиш сабаби бўлмайди, балки «нозил» бўлиш сабаблари бўлади. Уларни «Тафсири ҳилол»дан ўқиб оласиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat