Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Вилоятлардан мехмонларнинг уйимга жуда кўп келиши

11:11 / 21.06.2013 | Kodirbek | 1255

Мен узим Андижонликман. 2 йил олдин Тошкентга келдим. Давлат ишида ишлиман. Уйланмаганман. 2 ой олдин Ота - Онам менга 3 хонали уй олиб беришди. Шу уйни олганимдан бери Андижондан мехмонларнинг келиши жуда кўпайиб кетди. Ўзи йўғиз яшиман. Уйдаги хамма ишларни ўзим қиламан. Давлат иши бўлгани учун ерталабдан кечгача умуман вақтим бўлмиди. Хафтада 7 кун ишлиман. Базида ўзим учун бир соат ажрата олмиман. Деярли хар куни уйга кечки соат 8-9 дан кейин кириб бораман. Ерга бориб қолсам (бу ҳам кечки 6. 30 дан кейин бўлади), уйимни йиғиштираман, кийимларимни юваман, овқат қилиб оламан. Ерталаб базида шошилганимдан нонушта қилгани ҳам воқтим бўлмиди. Мани кунимнинг режаси энг ками 1 хафта олдин тузилади. Хар бир соатимни хисобини қиламан.

Лекин қариндошларим келиб қолса уйдаги хамма ишларим қолиб кетади. Кийимларим ювилмиди, уйим йиғиштирилмиди, ўзим ҳам дам ололмиман. Мани кунлик режаларим деярли бажарилмиди. Улар ҳам келса бир икки киши бўлим эмас энг ками 5 киши келишади яна бир кунга эмас энг ками 2-3 кунга. Хатто хаммом ва ҳожатхоналардан ҳам фойдала олми қоламан. Уларнинг кетиши билан уйимни ва ўзимни режаларимни тартибга солиб олишимга энг ками 3 кун кетади. Тошкентни яхши биласиз бу ерда бир кун тўхтаб қолинса бошқалардан 10 кунга орқада қолиб кетилади. Улар яқин қариндошларим бўлса ҳам майликан асли (қариндошларим ҳам жуда кўп) базилари умуман қариндошим ҳам эмас. Келмасин десам хафа бўлишади. Тўғриси уларни хафа бўлишидан қўрқмиман. Аллоҳимни ғазабидан қўрқаман. Лекин уларга қўйиб берсам хар куни келишади ва хамма ишим қолиб кетмоқда. Мани тирикчилигим ва ўзимни хаётим бор. Умримда кўрмаган инсонлар бетини қотириб мехмон бўлиб келишади. Тан оламан табиатан ичим ҳам тор. Кўпчиликни, шовқинни ёқтирмиман. Базида асаблариб жуда чарчаб кетади. Бошим қотди. Маслахат беринг. Кимларни уйимда қолишига рухсат бермасам гуноҳ бўлмиди. Уларга қанақа қилиб рад жавобини берсам бўлади. (Бу ерда ота-онам, ака укам, амоки тоға ва амма-холаларимни назарда тутмадимн. Улар учун доимо уйим очиқ. Уларни менга оғири тушмиди). Агар саволим ёқмаган бўлса ва ўта чўзилиб кетган бўлса узр. Чидолмадим. Кимдан сўрашни ҳам билмадим. Манимча бу бутан вилоятдан келиб Тошкентда яшаётган инсонларнинг муаммоси бўлса кере


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Мазкур ўзини илмаган одамларни уйга киргазмасангиз, гуноҳ бўлмайди. Гапингиздан ибодат қилмайдиганга ўхшайсиз. Агар ибодат қилисангиз. Намозларни вақтида ўқисангиз, режали ҳаёт кечирасиз ва вақтингиз баракали бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat