Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онанинг қорнидаги қиз никоҳланиб қоладими?

07:23 / 20.06.2013 | Farrux | 1713

Таъсуфки кўп ота-оналар ўз фарзандларини уйлашда аввал бўлажак келин куёвни унаштириб сўнг тўй ҳашаматли ўтсин деб бир неча йилга бу икки ёшнинг никоҳини ортга суришади. Натижада орага шайтони лаънат тушиб, Ота – оналаридан Исломий тарбия олмаган, аммо ўзларини мусулмон деб биладиган бу ёшлар гуноҳ ишларга ботиб қолмоқда. Баъзилари бўлса никоҳдан олдин хомиладор бўлиб қолишмоқда. Тўй шу манзилгача ортга сурилиб келади ва шошилинчда базим ўтқазилиб шу орада никоҳловчига билдирмай икки ёш никоҳдан ўтказилади. Эшитиб қолдимки агар она қорнида қиз фарзанд бўладиган бўлса у ҳам онаси билан бирга никоҳланиб қолади деб. Шу ростми? Ножоиз саволим учун узр сўрайман. Ҳар-хил миш-мишларга қулоқ солиб уни тарқатадиган одатим йўқ, аммо бу борада ўйланиб қолдим. Чунки бола ҳам она қорнидалигида онанинг бир бўлаги бўлади-ку. Илмсизлик қилиб саволда хатога йўл қўйган бўлсам кечиринг.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Албатта, сиз айтгандек ишлар жуда ҳам ёмон. Улкан гуноҳ! Аммо онанинг қорнидаги қиз никоҳланиб қолмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat