Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

талоқ тартиби

23:45 / 01.08.2013 | rustam78 | 1179

Шайҳ Жаноблари! Талоқни қандай берилса шариатга мувофиқ бўлади, тартиби қанақа? Бир мартадан талоқ бериб уч ҳайз куриб ундан покланади шунгача кутиш керак деб ешитдим. Ажралишимиз муқаррар, бир талоқ билан ажралса бўладими ёки уч талоқ қуйиш шартми? Илтимос, тартибини тушунтириб беринг. Жавобингиз учун раҳмат!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сунний талоқ

Талоқнинг ҳасани – яхшиси, сунний ҳам дейилади, у духул – қилинмаган аёлни ҳайзида бўлса ҳам бир талоқ қўйиш; духул қилинган аёлни, у ҳайз кўрадиган бўлса, уч талоқни биттадан яқинликсиз уч покликда; кичиклиги ёки ноумид бўлгани учун ҳайз кўрмайдиган ва ҳомиладор бўлса яқинлик қилган бўлса ҳам уч ойда қилишдир.

Талоқнинг иккинчи тури ҳасан талоқ бўлиб уни «сунний талоқ» ҳам деб аталади. Бунда аёлнинг духул қилинган ёки қилинмаганига ҳамда ҳайзу нифос кўриш ёки кўрмалигига қараб турли ҳолатлар бўлади. Агар аёл духул қилинмаган, яъни, ақди никоҳдан кейин эр унга эрлик қилмаган бўлса, ҳайзда бўлса ҳам уч марта алоҳида-алоҳида талоқ қилиши сунний бўлади. Аёллар ёши кичик ёки катта бўлгани учун ва ҳомиладор бўлгани учун ҳайз кўрмайдилар. Уларни уч ойда биттадан талоқ қилса, сунний талоқ қилган бўлади. Сунний талоқнинг ҳайз ва нифос кўрадиган аёлларга нисбатан бўлиши–хотини ҳайз ва нифосдан пок бўлганидан сўнг, жинсий яқинлик қилмай туриб бир талоқ қўйишдир. Яна ҳайз кўрганидан сўнг, жинсий алоқа қилмай туриб, яна бир талоқ қўйилади. Шундай қилиб учинчи мартадан кейин уч талоқ бўлади. Талоқнинг сунний–шариат кўрсатмаларига мувофиқ бўлиши учун унда иккита шарт мавжуд бўлиши керак. Биринчи шарт: Талоқ аёл киши ҳайз ёки нифосдан пок бўлганидан кейин, унга жинсий яқинлик қилмай туриб қилиниши шарт. Чунки, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган:

يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ إِذَا طَلَّقْتُمُ النِّسَاء فَطَلِّقُوهُنَّ لِعِدَّتِهِنَّ وَأَحْصُوا الْعِدَّةَ وَاتَّقُوا اللَّهَ رَبَّكُمْ

«Эй, Набий! Қачон аёлларни талоқ қиладиган бўлсангиз, уларни иддаларини (олдидан) талоқ қилинглар. Ва иддани ҳисобланглар ва Аллоҳдан, – Роббингиздан қўрқинглар», деган («Талоқ» сураси, 1-оят). Аёлларнинг иддаси ҳайз ёки нифосдан кейин бошланади. Шунинг учун, ҳайз ва нифос вақтида хотинни талоқ қилиш ҳаром бўлади. Аллоҳ таолонинг амрига хилоф бўлган ҳар бир иш ҳаромдир. Бунинг устига, аёл киши ҳайз ёки нифос кўриб турган пайтида нозиклашиб, оғир ҳолатни бошидан кечираётган бўлади. Ўшандоқ вақтда талоқ қилиш дард устига чипқон бўлади. Шу билан бирга, ҳайз ва нифос пайтида эр хотинига яқинлаша олмай, нафрат қилиб турган бўлади. Уни талоқ қилиши осон бўлади. Энг муҳими, ҳайз ва нифос вақтида талоқ қилиб бўлмайди, сабр қилиб турай, деб кутиб туриб, у вақт келгунча аччиғидан тушиб, ниятидан қайтиб, талоқ қилмай қўйиши мумкин. Бу эса, айни муддаодир.

عَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّهُ طَلَّقَ امْرَأَتَهُ وَهِيَ حَائِضٌ عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَسَأَلَ عُمَرُ بْنُ الْخَطَّابِ رَسُولَ اللهِ r عَنْ ذَلِكَ فَقَالَ: مُرْهُ فَلْيُرَاجِعْهَا ثُمَّ لِيُمْسِكْهَا حَتَّى تَطْهُرَ ثُمَّ تَحِيضَ ثُمَّ تَطْهُرَ ثُمَّ إِنْ شَاءَ أَمْسَكَ بَعْدُ وَإِنْ شَاءَ طَلَّقَ قَبْلَ أَنْ يَمَسَّ فَتِلْكَ الْعِدَّةُ الَّتِي أَمَرَ اللهُ أَنْ تُطَلَّقَ لَهَا النِّسَاءُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ التِّرْمِذِيَّ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши хотинини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида ҳайз ҳолида талоқ қилди. Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда сўради. Бас, у зот: «Унга буюр. У(аёл)га қайтсин. Сўнгра уни ўзи билан тутсин. Токи (ҳайздан) пок бўлиб, сўнгра яна бир ҳайз кўриб, пок бўлганидан кейин, агар хоҳласа, ўзи билан олиб қолсин, хоҳласа, яқинлик қилмай туриб талоқ қилсин. Ана ўша хотинларни талоқ қилиш учун Аллоҳ амр қилган иддадир», – дедилар». Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган. Аёл кишини ҳайз ёки нифос кўриб турган пайтда ва жинсий яқинлик содир бўлган поклик даврида талоқ қилиш ҳаром. Ким бу ишни қилса, катта гуноҳ қилган бўлади. Аммо, шу билан бирга, тўрт мазҳаб бўйича ҳам ушбу ҳолатда талоқ тушиши таъкидланган. Иккинчи шарт: Яъни, талоқнинг сунний–шариат кўрсатмаларига мувофиқ бўлиши учун зарур бўлган икки шартдан иккинчиси, талоқнинг биттадан ортиқ бўлмаслигидир. Уламоларимиз бу шартга далил қилиб Аллоҳ таолонинг «Бақара» сурасидаги:

الطَّلاَقُ مَرَّتَانِ فَإِمْسَاكٌ بِمَعْرُوفٍ أَوْ تَسْرِيحٌ بِإِحْسَانٍ

«Талоқ икки мартадир. Сўнгра яхшиликча ушлаб қолиш ёки яхшиликча қўйиб юбориш» (229-оят) деган оятини келтирадилар. Ушбу оятдан «Бирданига уч талоқ қўйиб бўлмайди», деган маъно чиқади. Яъни, икки марта–аввал бир марта қўйиб, ярашса, кейин яна бир марта қўйиб ярашса, бўлади. Ундан сўнг ҳам яхшиликча ушлаб қолиш мумкин. Хотинни биттадан ортиқ талоқ қилиш ҳаром эканлигига қуйидаги ҳадиси шариф ҳам кучли далил ҳисобланади:

وَقَالَ مَحْمُودُ بْنُ لَبِيدٍ أُخْبِرَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم  عَنْ رَجُلٍ طَلَّقَ امْرَأَتَهُ ثَلاَثَ تَطْلِيقَاتٍ جَمِيعًا فَقَامَ غَضْبَانًا ثُمَّ قَالَ: أَيُلْعَبُ بِكِتَابِ اللهِ وَأَنَا بَيْنَ أَظْهُرِكُمْ حَتَّى قَامَ رَجُلٌ وَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ أَلاَ أَقْتُلُهُ. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ.

Маҳмуд ибн Лабийд розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир киши ўз хотинини жамълаб уч талоқ қўйгани хабар қилинди. Бас, у зот ғазабланган ҳолда ўринларидан турдилар-да, сўнгра: «Мен ичингизда туриб, у Аллоҳнинг китобини ўйин қиладими? ! » – дедилар. Ҳаттоки бир одам ўрнидан туриб: «Ё Расулуллоҳ! Уни қатл қилайми? » – деб юборди». Насаий ривоят қилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat