Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Агар жамоат сафга сиғмай қолса?

00:00 / 05.02.2007 | eski savollar | 754
Ассаламу алайкум Хазрат!Сиз илгари жавоб берганингиздай, 3 та мазхабдан факат биттаси жамоат намозларини булиниб укишга рухсат беради.Хусусан, ханафий мазхабида бунга ижозат йук -деган мазмунда, мазкур сайт оркали берган жавобингизни,хамрохларим билан мухокама килиб утириб =уйидаги савол тугилди, яъни, агарда намоз укиладиган масжид ёки намозхонага тупланган жамоат сигмай колсачи? Унда кандай йул тутилади? Агарда ушбу саволимизга илгари жавоб булган булса, айбга буюрмайсиз ва Сиз мухтарам зот дан узр сураймиз хамда иложи борича ижобий тусдаги жавобингизни кутиб коламиз,иншооллоху таоло.Сиз ва Сизга кумакдош булаётган хамда Сизни куллаб-кувватлаётган кишиларнингг шижоат билан олиб бораётган хайирли ишларига Яратган Зотдан улкан мувоффакият ва зафарлар тилаб, дуода буламиз, иншооллох.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Масжидга одам сиѓмай ќолса, масжид атрофидаги ерларда ћам жамоатга ќўшилиб намоз ўќилаверади. Бугунги кунда бунга ћаммамиз шоћидмиз. Умуман иложи бўлмаса, иккита жамоат ќилинади. Аввалги жавобда «Иккинчи савол бўйича, имоми бор масжиддаги жамоатга кеч келган одамлар яна жамоат бўлишлари ћанафий, моликий ва шофеъий мазћаблари бўйича макрућ ћисобланади. Агар масжид йўл бўйида бўлса, иккинчи ва бошќа жамоатлар ћам жоиз. Ћанабалий мазћаби бўйича ћамма масжидларда жамоатни тарор бўлиши жоиз» дейилган эди. Макрућ дегани яхшимас дегани. Бутунлай намоз ќабул бўлмайди деган маънода тушунмаслик керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat