Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

нима қилишим кэрак

19:52 / 21.07.2013 | user525 | 1154
Ассалом алейкум! Бу саволни сиздан сўраш учун анчадан буён ўйланиётгандим. . Бизнинг маҳалламиздаги ҳар бир кўчага битта имом бириктирилган маҳалла фаоллари тамонидан. Шу имом ҳар номозга бош бўлади. Маҳалламиз масжиддан узоқда шу сабабли ифторлик берилаётган уйда таровеҳ номозини ўқимиз. Саволим шуки бу имом номознинг ҳар ракатида ўқилиётган сураларни ма`нолари ўзгариб кетгудик даражада хато ўқийди яна намоз ўқиб турган вақтида ҳаракатланади ҳар-ҳил сўзларни айтади ба`зида уёқдан буёққа юриб яна имомчиликни давом эттиради. Кўп марта огоҳлантирдим бунақа қилманг ўқиётган номозимиз бузилди бошқатдан ўқийлик десам Аллоҳ кечургичи кечиради деб давом эттиради. Йана ифторлик билан хуфтон оросида нос кечиб олади кейин шу тақлиқ имомчилик қилади. Саволим шундай биз бу имомга ергашиб хато қилмаябмизми шунча қилаётган тоат ибодатимиз беҳуда кетмаябдими деб ўйлаб қолдик. Нима қилайлик маслаҳат беринг шу имомга ергашайликми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу хато. У одам ҳақида диний идорага шикоят қилинглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat