Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мен ичимда ҳасад қиламан.Бундан қандай қутилсам бўлади?

00:00 / 04.02.2007 | eski savollar | 1654
Шайҳ жаноблари,Беайиб Аллоҳ, Лекин ман биров нарса олганда, ёки иши юришганда гап учида моро босин дейману лекин ичимдан айтмайман.Мани ишим юришмай бошқа огайнимнинг иши юришса ман қизариб кетаман. Ҳудди уялаётгандай.Бу нима ҳазрат? Агар бу Ҳасад болса, Ундан қутулиш ёлини ёки чорасини этмасангиз ман қийналвомман. Аллоҳ учун ёрдам беринг.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

ЋАСАДЋар бир мўмин мусулмон банда ћазир бўлиши лозим ва лобудд бўлган ќалб хасталикларининг бири ћасаддир.Ћасад сўзи луѓатда арчиш ва шилиш маъносини билдиради. Чунки ћасад ќалбни арчади ва шилади.Уламолар, ћасад-бировга етган неъматга рашк билан ќараш ва ўша неъматнинг ўз соћибидан кетиб, ћасадчига етиб келишини ќаттиќ хоћлашдир, дейдилар. Ћаётнинг энг майда икир-чикирларидан тортиб энг баланд чўќќиларигача ћар нарсада ћасад бордир.Агар инсон бошќа бир кишига етган неъматдан севиниб, ўша неъматни ўз эгасида барќарор бўлишини хоћлагани ћолда, ўзига ћам берилишини тиласа, ћавас ќилган бўлади. Ћасад катта гуноћдир. Ћавас эса, гуноћ саналмайди. Чунки, ћасадчи бировга ёмонликни раво кўради, ћавасчи эса, бировга етган яхшиликдан хурсанд бўлади ва ўзига шу каби неъматнинг берилишини орзу ќилади.Аллоћ таоло бир ќанча оятларда ћасадни ќоралаган ва ћасадчининг ћасадидан паноћ сўрашга чаќирган.Аллоћ таоло «Нисо» сурасида: «Ёки Аллоћ одамларга Ўз фазлидан берган нарсаларга ћасад ќилмоќдаларми?» деган (54 – оят).Аллоћ таоло «Фалаќ» сурасида: «Тонг Роббисидан паноћ сўрайман.У яратган нарсалар ёмонлигидан.Ва кириб келган ќоронѓулик ёмонлигидан.Ва тугунларга дам солувчилар ёмонлигидан.Ва ћасад ќилган ћасадчининг ёмонлигидан, деб айт», деган (1 – 5 – оятлар).Исломда бошќа маънавий жиноятлар ќатори ћасад ћам ќаттиќ ќораланади ва катта гуноћ ћисобланади.Абу Ћурайра розияллоћу анћудан ривоят ќилинади: «Пайѓамбар саллоллоћу алайћи васаллам:«Мўмин банданинг ичида Аллоћнинг йўлидаги (амалда ютилган) чанг ва жаћаннамнинг олови жамъ бўлмайди. Бир банданинг ичида иймон билан ћасад жамъ бўлмайди», дедилар».Ибн Ћиббон ривоят ќилган. Ушбу ћадиси шарифда икки турли нарса бир банданинг ќалбида жам бўлмаслиги хабари берилмоќда. Биринчиси: Аллоћнинг йўлида иш ќилиб, шу аснода чанг ютган одамнинг ичига жаћаннамнинг олови кирмаслиги, яъни, ўша одам жаћаннамдан озод бўлиб жаннат аћлидан бўлишлигидир. Иккинчиси эса, бир банданинг ичида иймон билан ћасаднинг жам бўлмаслиги. Демак, иймон билан ћасад худди олов билан сувдек бир-бирига тамоман зид нарсалар экан. Бири бор жойда иккинчиси бўлмас экан. Бошимизга етган ва етаётган бало-офатлар бекорга эмаслигини шундан тушуниб олсак ћам бўлади.Абу Ћурайра розияллоћу анћудан ривоят ќилинади:«Расулуллоћ саллоллоћу алайћи васаллам:«Ћасаддан саќланинг! Чунки ћасад яхшиликларни худди олов ўтинни егандек, еб юборади», дедилар».Абу Довуд ривоят ќилган.Ушбу ћадисдан ћасадчи инсоннинг ќилган савоб ишлари бўлса, бекорга чиќиши ћамда умуман ћасад бор жойда яхшилик ќолмаслигини тушуниб оламиз. Пайѓамбаримиз саллоллоћу алайћи васаллам ћасадни худди зарарли оловга ўхшатмоќдалар. Ёнѓин чиќќан ерда олов ћамма нарсани еб битирганидек, ћасад ћам аввало ћасадчининг ичини куйдиради. Кейин аста аланга олиб, йўлида нима яхшилик бўлса, ћаммасини куйдириб битиради. Шунинг учун ћам ћасадчи шахсга эътибор билан назар солсангиз, унда ћеч бир яхшилик аломатларини тополмайсиз. Ћасад тарќалган жамиятда ћам худди шу манзаранинг ўзини кўрасиз. Ћасадчилар жамиятида яхшиликдан асар ћам ќолмайди. Зомрата ибн Саълабата розияллоћу анћудан ривоят ќилинади:«Пайѓамбар саллоллоћу алайћи васаллам:«Модомики ћасад ќилишмаса, одамлар яхшиликда бардавом бўладилар», дедилар».Тобароний ривоят ќилган. Демак, ћасад ќилишса, ораларидан яхшилик кўтарилар экан. Одамлари орасидан яхшилик кўтарилганда жамиятнинг ћалокатга дучор бўлиши шубћасиздир! Ћасаднинг инсонлар ва жамият учун наќадар даћшатли хатар эканлигини мућаддисларимиз Абдуллоћ ибн Каъбдан (у киши ўз оталаридан ривоят ќилганлар) ривоят ќилган ћадисдан билиб олишимиз мумкин. Каъб ибн Моликрозияллоћу анћудан ривоят ќилинади:«Пайѓамбар саллоллоћу алайћи васаллам:«Молга ћирс ќўйиш ва мусулмон кишининг динига ћасад ќилиш ќўрадаги ќўйлар томон ќўйиб юборилган икки оч бўридан ћам ёмонроќдир», дедилар».Термизий ва Аћмад ривоят ќилган.Ушбу ћадиси шарифда, молга ћирс ќўйиш ва ћасаднинг ќанчалик хавфли эканлигини сиз билан бизнинг тасаввуримизга янада яхшироќ сингдириш учун, мазкур ўхшатиш ишлатилмоќда. Бу икки хавфли жиноят ќўй ќўрасига ќўйиб юборилган икки оч бўрига ќиёсланмоќда. Одатда, оч бўри ќаттиќ ќўриќлаб турилган ќўйларни ћам ўлдириб, еб кетади. Аммо икки оч бўрини ќўрага ќамалган ќўйлар ичига ќўйиб юборилса-чи? Ќўй бечораларнинг ћоли нима бўлиши аён: оч бўрилар уларнинг ћаммасини бирма-бир ћалок ќилади. Молга ћирс ќўйиш ва ћасад, жамият ичига ќўйиб юборилган икки оч бўри каби, жамиятни ћалокат сари бошлайди.Молга ћирс ќўйиш оќибатида, одамлар Худога бандаликдан чиќиб, молу-дунёнинг бандасига айланади. Молу-дунё нимани амр ќилса, шуни бажарадиган бўлиб ќолишади. Мол-дунё эса, ўзига ћирс ќўйган одамни ћеч нарсадан ќайтмасликка амр этади. Оќибатда унга банда бўлган шахс барча гуноћлар ва ёмонликлардан тап тортмайдиган бўлиб ќолади.Мусулмон кишининг динига ћасад ќилиш асли ёмон нарса бўлган ћасаднинг энг ёмон турларидан биридир.Абдуллоћ ибн Буср розияллоћу анћудан ривоят ќилинади:«Пайѓамбар саллоллоћу алайћи васаллам:«Ћасад эгаси мендан эмас», дедилар».Табароний ривоят ќилган. Яъниким, ћасадчи менинг умматим эмас, деганларидир. Ўзини билган одам учун бундай ћолга тушишдан ћам ортиќроќ бадбахтлик йўќдир.Ћасаднинг зарарларидан:1. Ћасад Аллоћ таолонинг ѓазабига сабабдир.2. Ћасадгўйнинг ќалби ћасратга тўла бўлади.3. Ћасад эгасининг мартабасини паслатади.4. Ћасадчини одамлар ёмон кўради.5. Ћасад неъматнинг заволига сабаб бўлади.6. Ћасад катта ёмонликларнинг манбасидир.7. Ћасад жамиятни бузувчи чўќмордир.8. Ћасад ахлоќсизликнинг аломатидир. Ћар бир инсон бошќа маънавий жиноятлардан ќутула бориш баробарида, ћасад каби катта маънавий жиноятдан ћам ќутулиши шарт. Ўшандагина элу юртимизда бирор яхшиликдан умид ќилсак бўлади. Ћар биримиз ћасаддан фориѓ бўлиб, ќалбимиз тоза ћолга келиб, ќуйидаги ћадисда зикр ќилинган саодатманд саћобий розияллоћу анћу даражасига етишишга ћаракат ќилишимиз лозим.Анас ибн Молик розияллоћу анћудан ривоят ќиилнади:«Расулуллоћ саллоллоћу алайћи васаллам билан бирга ўтирган эдик. У зот:«Ћозир ћузурингизга аћли жаннатлардан бир одам чиќади», дедилар. Ансорийлардан, соќолидан таћорат суви оќиб турган, чап ќўлида ковуш тутган киши чиќиб келди. Эртасига Пайѓамбаримиз саллоллоћу алайћи васаллам айни гапни айтган ваќтларида, яна ўша одам кечаги ћолида чиќиб келди. Учинчи куни ћам худди шу ћолат такрорлангач, Расулуллоћ саллоллоћу алайћи васаллам ўринларидан туриб, мажлисдагилар тарќалганида Абдуллоћ ибн Амр ћалиги одамга эргашиб борди-да: «Отам билан орамиздан гап ўтиб ќолиб, уч кунгача унинг олдига кирмасликка ќасам ичган эдим. Агар маъќул топсангиз, менга шу муддат ўтгунча уйингиздан жой бериб туринг», деди. У одам «Хўп» деб жавоб берди. Ћазрати Анас ривоят давомида шундай дейдилар:«Абдуллоћ, ўша уч кеча у билан бирга тунаганини, у одамнинг кечалари ћеч бедор бўлмаганини, гапириб юрар эди. Агар у одам безовта бўлса, ўрнида аѓдарилиб ётар ва бомдодгача Аллоћни зикр ќилиб, такбир айтиб чиќар экан. Абдуллоћ яна шуларни айтган экан:«Аммо ундан фаќат яхши гапларни эшитдим. Уч кеча ўтгандан сўнг унинг амали ћеч нарса эмас экан, деган фикрга келай дедим. Унга:«Эй Аллоћнинг бандаси! Отам билан орамизда ћеч гап ўтгани йўќ. Мен Расулуллоћ саллоллоћу алайћи васалламдан уч марта: «Ћозир ћузурингизга аћли жаннатлардан бир киши келади», деган гапни эшитдим. Уч марта ћам сен чиќиб келдинг. Сенинг ћузурингдан жой олиб, ќиладиган амалларингга назар солиб, сенга иќтидо ќилиш орзусида эдим. Аммо каттароќ бир иш ќилганингни кўрмадим. Расулуллоћ саллоллоћу алайћи васаллам айтган гапларга сени нима эриштирган?» деб сўрадим. У эса:«Ўзинг кўрган нарсадан бошќа ћеч нарса йўќ», деди. Ќайтиб кетаётганимда у мени ёнига чаќириб:«Ўзинг кўрган нарсалардан бошќа ћеч нарса йўќ. Фаќат, мен ќалбимда мусулмонлардан бирор кимсага гина-кудурат саќламайман. Ћеч кимга, унга Аллоћдан етган яхшиликка нисбатан ћасад ќилмайман», деди.«Сени ўша маќомга етиштирган шу хислатинг экан. Анна шунга биз тоќат ќила олмаймиз», дедим», деди Абдуллоћ ибн Амр.Аћмад ва Насаий ривоят ќилган.Ћаќиќатан ћам, инсонлар ќалбида ўзгаларга нисбатан ћасад бўлмаслиги улуѓ фазилатдир. Чунки, бундай одамдан ћеч бир ёмонлик чиќмайди. Аллоћ барчамизни ћасадгўйликдан саќласин! Элу юртимизни бу оѓир дарддан Ўзи ќутќарсин! Омин!ЋАСАДНИНГ САБАБЛАРИЋасаднинг бир неча сабаблари бор. Уламоларимиз мазкур сабабларни ўрганиб чиќиб асосийлари олтита эканини таъкидлаганлар. Уларни ќисќача ўрганиб чиќамиз:1. Душманлик ва ёмон кўриш.Бу ћасаднинг энг кучли сабабларидан биридир. Икки киши бирор сабабга кўра уришиб ќолишлари ва ораларидан келишмовчилик чиќиб бир – бирини ёќтирмай ќолишлари мумкин. Ѓазаби чиќќан одам ўзининг душманига нисбатан ќалбида кек саќлаб ќолса, у ћасадга айланади. Душманига ўзи етказа олмаган зарарни замондан кута бошлайди. Агар душманига бирор ёмонлик етса хурсанд бўлади ва Аллоћ таолонинг Ўзи менга ёмонлик ќилгани учун уни жазолади дейди.Мабодо душманига неъмат етса унинг маќсадига тескари бўлгани учун хафа бўлади. Ћасади яна ћам зиёда бўлади. мазкур неъматни ёмон кўрган одамидан кетишини истайди ва шу маќсадда иш ћам олиб боради.2. Кўраолмаслик.Баъзи одамларда бошќанинг ўзидан устун бўлишини кўраолмаслик одати бўлади. Анашу нарса ћам ћасаднинг сабабларидан биридир. Одатда бировни ўзидан паст санаб, уни одам ўрнида кўрмай, назар писанд ќилмай юрган бўлади. Доимо ўша одам унга ќарам бўлишини ва ялиниб туриши истайди. Бирдан ќараса ћалиги одамга неъмат етибди. Ћасадчининг хаёли бошидан учади. Ўзини ќўйгани жой топа олмай ќолади. Ћасади ўзини кўрсатади.3. Кибр.Мутакаббир одамлар ўзидан паст саналган кишиларни доимо масхара ќилиб, ерга уриб, олдиларида маќтаниб, сал нарсага керилиб юрган бўладилар. Шунинг учун улардан паст одамларга неъмат етганига чидай олмай ћасад ќилишга ўтадилар. 4. Маќсадига эришолмай ќолишдан ќўрќиш. Бу ћолат бир маќсадга эришиш учун ћаракат ќилаётган шахслар орасида бўлади. Улардан бири кўзланган маќсадга эришиш йўлида неъматга сазовор бўлса, бошќаси ћасад ќилади. Ќўполроќ мисол келтирадиган бўлсак, худди кундошларга ўхшаган бўлади. 5. Мансабпарастлик ва шућратпарастлик.Бунга маълум бир соћада тенги йўќ бўлишни орзу ќилган шућратпараст мисол бўлади. Агар унга дунёнинг нариги бурчида сенга тенг келадиган одам чиќибди дейилса, ўшани йўќ бўлишини орзу ќилади.6. Одамларга яхшиликни раво кўрмайдиган табиати бузуќ шахс ћасадчи бўлади. Ўзига ћеч алоќаси бўлмаса ћам бировга неъмат етишини кўролмайди. Ўз – ўзидан ћасад ќилаверади. ЋАСАДНИНГ ДАВОСИМаълумки, ћасад энг оѓир ќалб хасталикларидан биридир. Ќалб хасталикларини эса, фаќат илм ва амал билангина даволаш мумкин. Ћасадни илм билан даволаш ќуйдагича.Аввало ћар бир киши ћасад ўзининг дину дунёсига кони зарар эканини яхши англаб етмоѓи лозим. Шу билан бирга у ћасад ќилинган одамнинг на динига ва на дунёсига зарар етказа олмаслигини ћам тушиниш керак. Балки, у фойда олади.Агар охиратга, ундаги ћисоб китобга иймонни бир тарафга ќўйиб туриб, аќл юзасидан иш тутганда ћам ћасадга ўрин йўќ. Чунки ћасадчи ўз ћасади туфайли ич ичини ейди, ќалби дард аламга тўлади. Аммо бирор фойда кўрмайди.Неъмат ћасад ќилинган одамдан сизнинг ћасадингиз туфайли заволга учрамайди. Ќандай ќилиб дейсизми?Унга неъматни Аллоћ таоло берган ва Аллоћнинг Ўзи белгилаган муддатгача давом этади. Бировнинг ћасади туфайли неъмат тугаб ќолмайди. Охиратда унга зарар етмаслиги аниќ. Чунки, неъмат етгани ёки сизнинг ћасадингиз унга гуноћ бўлиб ёзилмайди. Балки, ћасадингиз сабабли мазлум бўлгани учун фойда олиши ћам турган гап.Бу дунёда унинг фойда олиши сизнинг жизѓанак бўлишингиздандир. Чунки одамларнинг хурсандчилигининг сабабларидан бири душманнинг азобланишидир.Юќорида зикр ќилинган нарсаларнинг барчаси ћасадчи ўзига ўзи душман ва душманига дўст эканини кўрсатади. Бу худди душманини ќатл ќилиш учун тош отаётган одамга ўхшайди. Биринчи тошни отганда душманига тегмай ўзига ќайтади ва ўнг кўзини кўр ќилади. Унинг аччиѓи яна ћам аланга олиб иккинчи тошни отади. Иккинчи тоши ћам мўлжалга тегмай ўзига ќайтади ва чап кўзини ћам кўр ќилади. У ѓазаб отига миниб учинчи тошни отади. Тош ќайтиб келиб ўзининг бошини ёради. Душмани эса соппа соѓ, кулиб уни томоша ќилиб турибди.Ушбуларни тафаккур ќилган одамнинг ќалбида ћасад олови сўниши турган гап.Ћасадни амал билан даволаш ќуйдагича.Бунда ћасад дардига мубтало бўлган шахс ћасади унга ќайси амални буюрадиган бўлса, ўшанинг аксини ќилиши лозим бўлади. Мисол учун унга душманини ёмонлашни амр ќилмоќда, у уни маќташга ўтсин. Ћасади унга мутакаббирлик ќилишни тавсия ќилмоќда, у унга тавозуъ кўрсатсин.Салафи солићлардан кўплари ўзини ѓийбат ќилган шахс ћаќида хабар эшитса, унга ћадиялар юборар эдилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat