Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳолат

00:00 / 25.08.2008 | eski savollar | 704
Оламларни роббиси Аллоҳга ҳамдлар, Росулига саловатлар булсин.Аллоҳнинг о'зи дин ё'лидаги ишларизда бардавом қилсин, илмингизга илм берсин.Сиздан олаётган илмларимизга амал қилишликни барчамизга ҳам насиб қилсин.Муҳтарам Устоз,Сизга қуйидаги савол билан мурожат қилмоқчи эдим.вазият: Кеча видео тасвир орқали тараwэҳ намози уқилаётганини ко'ргандим (ёзиб олинган, Саудия Арабистони ёки Қувайт). Ислом дунёсининг машҳур қориларидан бирлари Ал-Афасй тиловат қилишмоқда. Шу эрда олдинги сафда турган кишилар э'тиборимни жалб қилди. Уларнинг бир иккиталари қо'лларида кичкина Қур'он ушлаб олишган ва уни кузатиб боришябди. Имом қиёмда қиро'ат қилмоқда. савол: Бир биродаримиз, намозда бирор жойга қараб, ҳарф ёки ҳат мутоаала қилиб бо'лмайди деб айтишганди. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз. О'ша тасвирдаги аввалги сафда турган кишиларнинг ҳолатлари қандай баҳоланади?Аллоҳ барчамизга амал қилгувчи илм берсин.Ассаламу алайкум.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг наздларида мусҳафга қараб қироат қилган намозхоннинг намози бузилади. Чунки бу иш кўп амалга қўшилади.Абу Юсуф ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимоларнинг наздида мусҳафга қараб қироат қилган намозхоннинг намози бузилмайди. Чунки намоз ҳам, қироат ҳам ибодатдир. Аммо бу иш аҳли китобнинг иши бўлгани учун макруҳ бўлади.Мактубга назар солиб ундаги маънони англаса, намози бузилмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat