Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанддан воз кечиш тугрисида ?

00:00 / 18.08.2008 | eski savollar | 1259
Ассалому алайкум!!!Мени анчадан бери уйлантирган саволим бор эди лекин шу саволим беришдан олдин шунга олиб келган холатни айтиб утсам.Синглимни турмушга чикганига 6 йил булди.Синглимни катта фарзанди кизи 5 еш, тугилгандан (ДЦП детский церебралный паралич) ногирон. Мияси ривожланмаган бошининг мия кисми пиёлача келади шу ёшга кириб узи утира олмайди, кулида нарса ушай олмайди, овкат чайнай олмайди(асосий овкат манний каша),тонуси баланд(оек, кули аксари холатда кучанган холда) Синглимни узи ешлигида 2марта сарик касал булган. Кизини утириши(махсус курсида), ётишида, кутариб юриб иккинчи фарзанди углини муддатидан олдин жаррохлик билан огир холатда тугди. Аллохга шукругли соппа-сог узи хам, угли 1,5 ёшда юра бошлади, лекин синглим охирги 4 йил ичида ё 6 ойда ё 1 йилда жигарига дори-дармон килиб даволанади. 5 ой олдин шифокорлар синглимга гепатит С деб ташхис куйишди. Шу орада кайнонаси набирасига купрок карашиб туриб узини хам тоби очиб 15кг? озиб кетди,синглимнику, айтмасам хам булаверади. Мен акаси ва онам синглимга кизингни интернатга топшириб бер(купол килиб айтганда воз кечинглар) десак куёв хеч канакасига рози булмаяпти, онаси ва хотини холатини кура билиб. Саволим: Динимизда шу холатда нима дейилган бизни айтганимиз тугрими ё....? Фарзанддан возкечиш(хеч кимни бошига бу холатни солмасин) тугрисида. Менимча болани бутунлай кечибкарамайди эмас 1 хафта ё 10 кун ё 1 ойдами барибир фарзанд хабар олиб турилса керак. Жавобингиз учун олдин рахмат Аллох рози булсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Албатта, боладан воз кечилмайди. Аммо махсус масканга қўйишга рухсат бор. Ота-она ўзлари ҳал қиладилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat