Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сунъий тиш ва қоплама қўяётганда шифокорнинг таҳорати бўлиши

14:45 / 22.09.2013 | Mirsagatov | 1127
Оламларни яратган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар ва Унинг севикли расули Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату дурудлар бўлсин! Сизга икки дунё саодатини тилайман. Аллоҳ Дин йўлида қилаётган ишларизга ажрини кўпайтириб ёзсин Амин.
Сизни безовта қилганимга ва саволим такрорий ёки ноўрин ёзилган бўлса олдиндан узр сўрайман. Савол жавоб рукнидан саволимга жавоб топа олмадим.
Тиш шифокори сунъий тиш қўйганда ёки тишга пломба қўйганда таҳорати бўлиши керак деган мақолани ўқиб қолдим.
Мен 6-7 йил олдин 3та тишимни темирдан қоплатган эдим. Ҳозирда 3-4 та тишимга пломба қўйилган. Мен ўша тишларимни қоплатиш вақтида ва даволатиш вақтида тиш шифокорини таҳорати бўлиши кераклигини билмагандим.
Савол;
1. У тишларни нима қилиш керак ?
2. Мен ўқиган намозларим ва кейинги намозларим ҳукми қандай бўлади?
Менга сизни жавобингиз жуда ҳам муҳим!
Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Тиш шифокори таҳоратли бўлиши шарт эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat