Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

динамо кўзбойловчи

10:36 / 20.09.2013 | ummat | 1317
Ассаламу алайкум! Мана анчадан буён НТТ оилавий телеканали, "Ҳайрат лаҳзалари" туркуми кўрсатувидан дунё кезиб, одамларни ҳайратга солиб, ўзининг ғайритабиий "қилиқ"лари билан машҳур бўлиб бораётган Динамо (асли исми Стевен Фрайне)нинг томошалари қўйилиб бориляпти. Бу кўрсатувни, унинг (Динамонинг) ақл бовар қилмас ҳаракатларини кўрган инсон борки, ҳайратдан қотади. У (Динамо) ҳали одамларнинг фикрларини ўқийдимийе, ҳали ўз-ўзидан йўқ бўлиб қоладимийе, сув устида юрадимийе, ҳавода муаллақ турадимийе. . . Хуллас бир биридан ҳайратомус "трюк"лари билан жуда кўпчиликнинг диққат марказида. Савол: биз мусулмонлар бунақангги томоша, сеҳр-жоду, ғалатиданда ғалати ҳаракатларга қандай муносабатда бўлмоғимиз даркор? Умуман шунақангги кўрсатувларни кўриш жоизми мусулмон учун? Мавзуга тўғридан тўғри алоқаси бўлганлиги учун яна бир нарсани билиш истагида едим. . . ўқиган едимки(манбасини еслолмадим), шунақа мазмунда хадис бор екан:Агар бир инсон сеҳр-жоду ишларини қилиб, кўзбойлоқчилик билан шуғулланаётган бўлса, агар у намозхон бўлмаса, билингки у каззобдан бошқа ҳеч ким емас! Ҳазрат! Шунақа мазмунда хадис борми? (савол сўраш интизомини бузганим учун айбга буюрманг). Раҳмат! . З.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ундай нарсаларга эътибор бермаслик керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat