Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оиша онамиз (р.а) хакида!

00:00 / 07.08.2008 | eski savollar | 2986
Ассаламу алайкум, мухтарам Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф ва мусулмонлар!мухтарам устоз Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф, сиздан бир англашмовчиликни аниклаштириб олмокчиман. Гап шундаки, биз купинча "Ахли Китаб"дан булмиш насронийлар билан мунозарада буламиз. Маълум бир холатлар буладики, насроний дустларимиз беадабларча унча чиройли булмаган гапларни юзимизга солишади. Шулардан биттаси - "Сенларнинг Пайгамбаринг (а.с) 9 ёшли гудакни хотин килиб олган! Бу канакаси ахир, хозирги замон нормалари буйича бу бузуклик!"- деган мазмунда гапиришади! Мухаммад (с.а.в)ни "бузук иш" килганига хатто мусулмон эмаслар хам ишонишади ва у зот(с.а.в) бундай тухматдан пок инсон! Бу факт! Лекин узимизнинг илмимиз зиёда булиши учун куйидаги саволни беришга ижозат берсангиз...Савол: Хазрат, сарвари коинот Мухаммад (с.а.в) Оиша(р.а) ни хотин килиб олганларми ёки узларига никохлаб олиб, вояга етгунигача карамогига олганми?!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Минг беш юз йил олдинги ҳолат билан бугинги ҳолатни тенглаштириш мумкин эмас. Ўша пайтда ёш қизларга уйланиш ҳамма халқларда бўлган. Иссиқ ўлкаларда қизлар эрта балоғатга етганлар. Уларда қизлар тўққиз ёўда вояга етган. Ҳозир сизга мазкур таънани айтганлар қавмида ёш қизларни никоҳга олиш бўлмаса ҳам, улар ила зино қилиш кенг тарқалганлиги ҳаммага маълум.

Топ рейтинг www.uz Openstat