Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёл эридан талоғини сўраши

17:05 / 26.12.2013 | bobur1989 | 1429
Муҳтарам шайх ҳазратлари сизни динимиз йўлида қилаётган ишларингизни Аллоҳнинг ўзи мукофатласин. Бу саволни бир аёлнинг илтимосига биноан бермоқдаман. Илтимосини рад қила олмадим. Мендан ёрдам сўраган аёл, эридан талоғини сўраса бермаётган экан. “Нимага ажрашмоқчисиз” десам, унинг ёлғончилигини, ваъдасига вафо қилмаганлигини ва никоҳидан олдин “аёлим оғир касал, ўладиган” деб алдаган экан. Ваҳоланки, аёли соғлом экан. Яъни, никоҳ ёлғон устига қурилган. Маҳр берилмаган, фақат ваъда қилган экан. Оиласини бир мартта сақлаб қолишга харакат қилиб кўрибди, бўлмабди. Қозига мурожаат қилишлари кераклигини тавсия қилдим. Лекин улар ҳам ёрдам бера олмаса, эрининг “Сен мени одамлар орасида шарманда қилдинг” деб зулм қилишидан қўрқади. Ёлғончи эрнинг талоқ бермасликка хаққи борми? (маҳри берилмаган) аёлнинг хуқуқлари қандай? Маслаҳат берсангиз. Шояд фойдаси тегса.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Маҳри берилмаган бўлса, аёл эрга, менга яқинлашма, дейиш ҳақига эга. Никоҳ қилган одамга айтиб, гувоҳлар олдида никоҳни буздирсин. Шунда идда ўтиргандан кейин ихтиёри ўзида бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat