Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳорун Яҳё ҳакида маълумот беринг.

18:55 / 24.04.2013 | Mashhura | 2266

Мен узим биология укитувчисиман 2007-2008-йилларда академик литсейда ишлаб юрган вактларимда янги маълумотларни урганиш учун интернетга боргандим Хорун Яхе исмли кишининг "Дарвин таълимотининг таназзули" номли маълумотларини куриб хайрон колдим. Холбуки, биз уша вактда Дарвинизмдан талабаларга дарс бераетган эдик. Кафедра мудиримизга бор гапни айтдим, улар мени танкид қилиб гапларим нотўғри эканлигини айтди, еши катта бўлгани учун тортишиш нокулай бўлди. Хамкасабаларимга айтган эдим биз укув режа асосида дарс утаяпмиз, деб туриб олишди. Шундан сунг 1йил ишлаб бола бокиш нафакасига чикиб кетдим. Буш вактларимда сизнинг кул остингизда чоп этилган "Зикр ахлидан суранг", "Сунний акийдалар" номли китобингизни укиб, яна бир бор Дарвин таълимоти бекор килинганлигига амин бўлдим. Шундан буен миямда"Таълим вазирлигидан бу маълумотлар укитувчиларга етказилганми еки етказилмаганми? , Бошка мактаб ва литсейларда ахвол кандай? , тўғриси бу ишлар билан ким шугилланади? ", деган саволлар айланаверади. Агарда халиям литсей ва мактабларда уша дарслар утилаетган бўлса, жуда куп сонли укувчилар бу нотўғри маълумотга эга бўлиб коладилар. Минг афсуски, турмуш ўртоғим ишлашимга рухсат бермаганлиги сабсбли хамкасабаларимга ва кафедра мудирига бориб бу маълумотларни исботлаб бера олмадим. Айтингчи хурматли устоз энди мен бу айбимни кандай ювишим керак, илтимос, имкони бўлса Хорун Яхе ҳақида маълумот беринг.  


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- У киши туркиялик. Ҳорун Яҳё тахаллуси. Жуда кўплаб китоблар чиқарган. Китобларининг асосийси Исломнинг илм дини эканини исботлашга қаратилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat