Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Туморнинг айрим турлари хусусида

00:00 / 19.06.2008 | eski savollar | 1602
Ассалому алайкум Шайх хазратларитумор хақида савол билан мурожат қилишга рухсат берсангизТумор тақишлик тақиқланганлиги хақида оъқиб қолдим. оъзим хам тумор тақишга унчалик иштиёқманд эмасман. Лекин менда бир тумор бор болиб унда Аллоҳнинг исмлари, Сафар дуоси, ва Оятал Курси дуосини комиютер воситасида қоғозга тушуриб кичиклаштириб тумор шаклига келтирганман. Узоқ сафарга чиққан вақтларим чап томондаги коъкрак чоънтагимда олиб юраман ёки тақиб оламан. Оъйлаб қарасам бу хам туморга оъхшаб кетар экан. Лекин ичимда бир нарса бу тумордагилар Аллоҳнинг исмлари ва Қуръони Каримдан парчаларку бу гуноҳ боълмайди деяётгандайМенимча ушбу холат коъпчиликда боълса керак , ушбу холатнинг хукмини билмоқчи эдим -Юқорида айтганимдек Аллоҳнинг исмлари тушурилган, Оятал Курси ва Дуойи Сафар тушурилган туморни олиб юришим диний нуқтаи назардан мумкинми?-Автомабилларга, уйга хам Сафар Дуосини ёки Қурондан бирор бир оятни парчасини тумор шаклига келтириб осиб юриш жоизми?-Коъздан сақланиш мақсадида тумор каби коъзга ташланадиган нарсалар , масалан коъзмунчоқ тақиш, қаламир , коъзтикан кабиларни осиб қоъйиш кабиларнинг хукми қандай Чорсу бозорида китоблар темир косаларга Ёсин сурасини тушурилганига гуувоҳ боълдим. Эшитдимки ушбу косаларга сув қуйив ичилса шифобахш боълади, хатто дам солганлик оърнида хам оътади экан ушбу масаланинг хукмини хам билишни истардим.Жавобингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдираман(бошқа оъринларда ушбу масалада жавоб берилган боълиши мумкин, агар малол келмаса биродарлардан жавоблар юзасидан линк берса ёки жавоблар манбаъларини коърсатилса … Аллоҳ рози боълси)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Кўз тегишидан хавфсираган жойларга тумор, кўзнинг шакли, отнинг тақаси каби нарсаларни осиш мумкин эмас.Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:«Агар тирёқни ичсам, туморни оссам ва ўзимдан шеър айтсам, кейин нима қилганимга парво қилмайман», деганларини эшитдим».Иккисини Абу Довуд ривоят қилган.Шарҳ: «Тирёқ» заҳарни қайтаради, деган эътиқодлар, қилинадиган хурофий ишлар; турли дам солиш, нарсалар ичиш каби жоҳилий чоралардир. Мисол учун ўша вақтларда бутхона коҳинларидан шу мақсадда тумор қилдириб олишар экан. Бошқа бирлари эса, кўзойнакли илоннинг гўштини хамр-маст қилувчи ичимликка қориб еса заҳар таъсир қилмайди, деб шу ишни қилар эканлар.«Тумор» маълум ва машҳур нарса. Хусусан, ўша пайтларда одамлар коҳинларга турли туморларни қилдириб олиб, бу мени ундан сақлайди, бундан сақлайди, деган бузуқ эътиқод ила юрар эдилар.«Ўзидан шеър айтиш» деганда бўлган-бўлмаган, маза-матраси йўқ шеърларни айтиш кўзда тутилади.Ушбу санаб ўтилган ишларни қилган одам яхшиликдан умид қилмасалар ҳам бўлар экан. Модомики буларни қилдими, бошқа гуноҳларни қилишда бепарво бўлса ҳам бўлаверади. Чукни шуларнинг ўзи ҳар қандай гуноҳнинг ўрнини босади.Ийсо ибн Абдурроҳман розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Абу Меъбад ал-Жуҳанийнинг олдига уни кўргани кирдим. Унга қизил нарса тошган экан. «Бирор нарса осиб олмайсанми?» дедим.«Ундан кўра ўлган яхшироқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, ким бир нарса осиб олса, ўшанга суянур, деганлар», деди у».Иккисини Термизий ривоят қилган.Яъни, тумор осган одам манашу осган туморим менга шифо беради ёки бало офатлардан сақлайди, деган эътиқодга бориб қолади. Шунинг учун шариат рухсат берган чегарадан чиқмаслик лозим. Аллоҳ таолога таввакал қилиб, яъни, суяниб шариатимиз амр қилган тиб ва дам солишни қўлаш керак.Сиз айтган каби оят ва дуоларни ҳар ким ўзи ёдлаб олиб ўқиб юриши керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat