Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ШАЙХ ЖАНОБЛАРИГА: НОТУГРИ ФАТВО ХАКИДА

00:00 / 31.05.2008 | eski savollar | 1604
Ассалому алайкум шайх хазратлари! Сизга хурматим чексиз. Китобларингиз нафакат китоб жавонимни балки калбимни хам безаган. Илтимос ушбу саволларимни охиригача укиб фикрингингизни билдирсангиз. Адашиб кетмаслигим учун.1. Мен якинда Бувайдалик пирга кул бергандим, зикр вазифаларини хам олиб бажара бошладим. Лекин борган сари бу йулга нисбатан шубхалар калбимда пайдо була бошлади. Байъат килинаётганда тавба килганларнинг утмиш казо намозлари СОКИТ булади дедилар. Аввалига илмим озлиги сабабли бунга ишондим. Кейин-кейин билимим ошган сари, айникса Сизнинг "Тасаввуф хакида тасаввур" деган китобингизни укиганимдан кейин нотугри фатво курбони булганимни англадим. Бу Накшбандия тарикати пирининг халифаларидан бирлари, илмли, мадрасада мударрислик килган олим киши эдилар. Казо намозларни кандай укиш хакида сураганимда у киши сиз хазратимизга байъат килганмисиз деб сурадилар. Мен килганман дедим. Унда укимайсиз, деб "Фуркон" сурасининг 70-оятини далил килиб келтирдилар. Шайх жаноблари бу олим кишининг фатволари тугри ёки нотугрилигига шубха пайдо булди. Хакикатдан хам ушбу оятдан юкоридаги маъно келиб чикадими?2. Муридлар билан у ерда утирганимизда мен савол берсам, мажлисдан чиккандан кейин роса менга дашном беришди. Улугларни олдида савол бериб уларни кийнаманг. Биздан сурасангиз бизам жавоб бераверар эдик, китобни камрок укинг. Миянгиз айниб кетади дейишди, уртада роса тортишув булди. Мен ахир у кишини олим киши сифатида хамма танийди. Олимдан суралмаса кимдан суралади деб роса тортишдик. Урганиб билдимки, баъзи муридлар пирдан илмга рухсат беринг илм олайлик дейишса, Аллохни зикр килишни узи, килаётган вазифаларингизни узи зикр эмасми деб илм олишдан кайтарар эканлар. 3. Уларнинг яна бир нотугри (менимча) фикрлари. Гуёки муршидга Аллохдан бир нур (кувват) келаркан. Муридлар у кувватни, нурни кутара олишмас экан. Качон муршиддан бир ёрдам булсагина бир макомга эришилар экан. Шиорлари "Аллох ёр пирлар мададкор булсин". Бу юкоридаги гаплар шариати исломияга тугри келадими. Мен кимдан савол сурашни билмай, ночон ахволда колдим. Адашиб колмаслик учун сизнинг китобларингизни укимокдаман. Савол уринсиз булса узр сурайман. Жавобингизни интизорлик билан кутиб колувчи мухлисингиз УМИДЖОН.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

[қуоте аутҳор=Шоҳ Руҳ линк=топиъ=8042.мсг69066#мсг69066 дате=1214755672] Ҳазрат Самарқандда бир пир чиқибди, Айтишларича носароларга о'хшаб қо'лини ҳаракатлантириб зикр қилар эмиш, буни қандай тушуниш керак? Раҳмат- Миш-миш билан иш битмайди. Аниқ далил ва ҳужжат керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat