Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзанд кандай йул тутиши керак?

00:00 / 22.01.2013 | eski savollar | 1073
Ассалому алайкум Шайх Хазратлари.Аллох доимо Сизларни саломат килсин. Килаётган ишларингиздан Аллох рози булсин.Мен бугун шу сайтга аъзо булдим ва ундан фойдаланиш тартиб коидалар билан танишиб чикдим. Саволим узун, тан оламан. Лекин илтимос, менга ёрдам беринг. 2007 йили мени онам 54 ёшида бизга уша кунга кадарли таништирилмаган, отамнинг 31 ёшли иккинчи хотини томонидан уйимизга келиб улдирилган. Онамни саклаб колишга харакат килган 27 ёшли укам каттик жарохатланиб, ногирон сифат булиб колди. Онам улди. Дадамни иккинчи хотини суд томонидан 15 йилга камалди. Тергов ва судда онамни котили, дадам унга берган ваъдаларини бажармаганлиги учун чидай олмасдан шу ишни килганлигини билдирган. Бу дахшатли вокеа юз бераётганда дадам уйда булган, ташкарига чикмаган ва онамни оркасидан укам чиккан. Укамни куз олдида онам улди. Укам больницадан чикиб дадам билан жанжаллашиб, менга бунака ота керак эмас деб чикиб кетган. Укамни фикридан кайтаролмаяпман. Дадам онам улгандан кейин бир йил утиб уйланмоклигини айтди. Мен излаётганимни айтганимда, узи бир аёлни топганлигини билдирди ва менга кимлигини айтиб огзаки таништирди. Шахримиз кичкина булгани учун мен у аёлни танидим, ва унамадим. Лекин дадам унга уйланди. Махалла ва танишлар олдида яна шарманда булдим. Аёл жуда енгил табиатли ва шунга кура кийнади. Майли дадам тинч булсин деб сабр килиб, узимни ичимдан нима утаётганини билдирмай келдим. Онам рахматли беш вакт намозларини укиб, китобни хатмлар килиб юрган эдилар. Аллохни иродаси экан, умри шундай якунланди. Хозиргача дадам уша аёлни уйида 1-2 кун туриб, узимизникида 1-2 туриб бориб келиб юрган эди. Хозир энди бу аёлни бутунлай уйимизга олиб келмокчи. Бизни махалла узбек махалла ва бундай аёлларни юришларини изза килиб ташлашсалар керак деб айтиб курдим, лекин бу нарса дадамни кизиктирмаяпти. Шу кунгача Аллохдан куркиб дадамга бирон марта ёмон гапирмадим, хизмат килишда тухтамадим. Миннат булмасин. Кулимдан келганини килмокдаман. 3 та углим бор, Аллохни газабига учраб колмей дейман. Бу аёл уйимизга келса, намоз укимайди, очик сочик юради, балки ичар хам, вояга етиб колган узига ухшаш кизи бор. Мен узимни, аёлимни, балогатга етиб колган угилларимни кандай саклаб колсам булади. НИМА КИЛИШИМ КЕРАК? Бир томонда отам. Бир томонда оилам. Ахир охиратда буларни хар бири учун сураламиз-ку. Вактингизни олганимдан узр сурайман. Бошка савол бермайман. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Отангизни алоҳида яшаши учун чора қидиринг. Бу ишда унга гапи ўтадиган одамлардан ёрдам сўранг.

Топ рейтинг www.uz Openstat