Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шахсий масала

00:00 / 12.12.2012 | eski savollar | 1089
Ассалому алайкум хурматли Одинахон опа!Исломга хизмат килаётган сиздек олима опаларимиз борлиги ун Аллохга хамду-сано айтамиз Аллохим илмингизни зиёда килсин,панохида омонат сакласин.Опажон сиз бн гойибона сухбат куришликни купдан бери орзу килар эдим,бугун шу орзуимга эришдим бунинг ун Аллохга хамд айтаман. Опа сизга илтимосим бор,бу дунёда тугри йулдан адашмасдан,хидоятда,ибодатда,таквода баркарор бб Аллохни пайгамбаримиз (САВ)нинг ёнларига ёруг юз бн боришлигим ун тугри йул курсатинг. Опа эрта турмуш курдим ёш булганлигим ун куп кийинчиликлар курдим.Турмуш уртогим намоз хам укимай доимий зинода булганлиги ун ажрашдим. 2нафар киз угил фарзандим бор.Орадан фурсат утиб шариатга мофик 2чи хотин бб турмуш курдим Аллохим менга яна киз фарзанд берди.Эрим итоатли ибодатли инсон,лн адолатли була олмаяпди.Аллох берган хакларимни сурасам сенга бекор уйланган эканма 2та хотинлик менга эмас экан деб бир хафта 10кунлаб келмай куйади.дугоналарим кундошинг совутма килган сен хам укитиб иситб ол дейишади мен куркаман.маслахат беринг бундай холатда нима килай? Одобсизлик килган булсам узр сурайман.Менга шунчаки келиб кетадиган эр эмас яхши ёмон кунимда фарзандларим тарбийасида ёрдам бериб ёнимда туришини хохлайман.Оила деган мукаддас маконди ибодат даражасига кутариб яшашликни насиб этсин. муаммоларим бн вактизи олганим ун узр Аллох розилиги ун ёрдам беринг жавобингизни интизорлик бн кутаман!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

ваъалайкум ассалом.шунинг учун турмуш қуришдан аввал яхшироқ ўйлаш лозим бўлади. бўлар иш бўлиб бўлганидан сўнг, уни муолажа қилиш анча мушкул. сизни ҳолатингизда икки тарафни бир ўтиришда тинглаш керак, афсус бизда бундай имкониятлар йўқ. сиз ва сизнинг ҳолатингиздаги аёллар, балки барча аёллар билишсинки, уйланган, хотини устига яна бошқа хотинни олиб, ўша иккинчи хотинни беками кўст қилиб қўядиган, яъни адолатли мард эркаклар бизда жуда кам. кўпроқ ўзининг фойдаси учун қилишади, бу ишни.иситма қилгандан кўра, дуо қилиб Қодир зотдан сўранг, Ўзига осон. дуоингизда ўзингизга ҳамҳол бўлган муслималаримизни ҳам дуо қилинг, шояд дуоингиз тезроқ мустажоб бўлса. ҳозир турмуш масаласида аёлларимиз ҳолати анча оғир, бир тарфдан ўзлари сабаб бўлсалар, бошқа тарафдан эркакларнинг масъулиятсизлиги бунга сабаб бўлмоқда. Аллоҳим Ўзи мушкилингизни осон қилсин, эрларга инсоф берсин...

Топ рейтинг www.uz Openstat