Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳ ишлар бор жойда ишлаш

13:51 / 30.04.2018 | eski savollar | 11287
Мен меҳмонкҳоналарнинг бирида компютер мутахассиси бўлиб ишлайман. Мен ишлаётган меҳмонхонада ароқ-шароб (маст қилувчи ичимликлар) сотилади ва шундан даромад олинади. Шу меҳмонхонанинг ресторанида ичилади ва яна ушбу меҳмонхоналарга зино қилиш мақсадида келувчилар ҳам бор. Баъзи меҳмонлар ана шу зинокор аёлларни чақиришади. Мен бу меҳмонхонада ойлик маошга ишлайман. Ичкилик, зинога яқинламайман. Саволим шуки, менинг ана шундай меҳмонхоналарда ишлашим қанчалик тўғри? Мен бундай ерлардан ишдан чиқиб кетганим яхшими? Ушбу саволим фақат меҳмонхоналарга эмас умуман гуноҳ аралашган жойларда (масалан банкларда) ишлаш ҳақида. Аллоҳ рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бундай жойлардан четда бўлиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat