Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Юсуф алайҳиссалом ва Зулайҳо ўртасидаги воқеа

00:00 / 11.10.2012 | eski savollar | 891
Ассалому алайкум фазийлатли Шайх ҳазратлари. Қуйидаги савол-жавоб юзасидан илмим етмаган жойи бор эди. Сиз Ҳазратга Зулайхо Юсуф алайҳиссаломни чақирганда Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссалом томонидан унга мўжиза кўрсатган экан, шу тўғрими деб берилган саволга тўғри эмас деб жавоб берибсиз. Энди Шайх Абдулазиз Мансурнинг Куръони карим оятлари маънолари таржимасидан иқтибос келтирсам. (афсуски менда ҳозирча сизнинг тафсири ҳилолингиз йўқ) Юсуф сураси 24-оят: "(Зулайхо) унга мойил, у (Юсуф дили) хам бунга мойил бўлганди*. Агар Раббининг ҳужжатини* курмаганда (бўлар иш бўлар эди). Шу тарзда ундан ёмонлик ва фахшни буриб юбордик. Албатта у (дили) холис бандаларимиздандир. Изоҳ: Раббининг ҳужжати-отасининг сиймоси, яъни мазкур мойиллик пайдо бўлган захоти бехос кўзларига отаси Якуб алайҳиссаломнинг юзлари кўриниб, гуё "бу ишдан қайт!" дегандек туюлди." Иктибос тугади, Хазрат мен эшитган маърузаларда буни мўжиза дейилган эди. "Раббининг ҳужжатини" қандай тушунишни билмадим. Саволдаги хатоларим учун сиз Ҳазратдан узр сўрайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мазкур оятнинг тафсири “Ҳилол”да қуйидагича:Батаҳқиқ, хотин унга интилди. У ҳам, агар Роббининг бурҳон(далил)ини кўрмаганида, у(хотин)га интилар эди. Ундан ёмонлик ва фаҳшни узоқлаштириш учун шундай қилдик. Албатта, у танланган бандаларимиздандир.Юсуф гапга кирмай, унинг таклифини рад этганидан кейин, хотин ниятига етиш учун унга томон интилиб қолди. Аслида, бунақа пайтларда эркак киши аёлга интилмасмиди? Ҳолбуки, Юсуф эркаклиги комил инсон эди. Унда ҳам бошқа эркакларда бўлгани каби, майл бор эди. У ҳам аёлга интилиши мумкин эди. Аммо унинг бошқалардан фарқли жойи – Роббининг бурҳон(ҳужжат) ини кўрган эди, ўшандай далилни кўриб туриб ҳам, ҳаром ишга юрганида, ҳақиқий мўмин бўлолмас эди. Агар шу ҳолат бўлмаганида, у ҳам хотинга интилган бўларди.Буларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг инояти ила бўлмоқда.«Ундан ёмонлик ва фаҳшни узоқлаштириш учун шундай қилдик».«Биз қилган тадбир туфайли у ёмонлик ва фаҳш ишлардан, жумладан, ҳожасининг аёли хоҳлаган бузуқликдан ҳам узоқ бўлди. Унга бунчалик ишларни раво кўрганимиз беҳуда эмас:«Албатта, у танланган бандаларимиздандир».Муҳаққиқ тафсирчилар оятдаги “бурҳон” сўзини турлича тафсир қилингани ва уларнинг барчаси тахминдан бошқа эмаслигини таъкидлашади. Чунки, набийдан зинони хоҳлаш содир бўлиши мумкин эмас. Юсуф алайҳиссалом аввалдан Аллоҳ таолонинг бурҳонларини кўриб юрганларидан у кишида мазкур ҳолатда зино нияти пайдо бўлган эмас, дейдилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat