Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслаҳатингизга мухтожман

00:00 / 01.10.2012 | eski savollar | 1108
Ассалому алайкум. Ҳурматли шайҳ ҳазратлари. Кимдан қандай маслаҳат сўрашни билмай, умримда бўлиб ўтган энг бахтсиз ҳодисани айтиб бериб, сизнинг маслаҳатингизга мухтожман. Ушбу сайтни вақти вақти билан аёлим билан ўқиб турамиз. 4 йил аввал, бир қизни севиб қолдим, у қиз Хоразмлик, мен эса Тошкентлик. Бирга ишлар эдик, аллоҳга шукур, бизга шу туйғуларни бизга берди. Онамлар бошида у қизга уйланишимга қаршилик қилдилар, сабаби, ўзлари келин танламоқчи эдилар, лекин отамнинг, ока-опаларимнинг, қолаверса менинг туйғуларим ҳақиқийлиги сабаб тўйимизни ўтказиб бердилар. Бугунги кунгача оилада жуда кўп синовларни биргаликда енгиб ўтдик, барча қийинчиликларга биргаликда бардош бердик. Оилада акам ўз оиласи билан, мен оилам билан ва ота-онам ҳаммамиз бирга бир ховлида яшаймиз, рўзғор ҳам битта. Кеннойимнинг тухматлари, онамларни кўп ҳолларда аёлимга нисбатан қилган ўта қаттиққўл харакатлари, ҳамма ҳаммасида ман аёлимнинг ёнида турдим, керак бўлганда уни босдим, керак бўлганда ёнини олдим. Бирор марта бошқа аёл билан бирга бўлиш у ёқда турсин, ҳаёлан ҳам ҳиёнат қилмадим. Лекин, 2 ой илгари хизмат сафари билан 36 кунга чет элга боришга тўғри келди. У ерда ҳам фақат аёлимми ўйладим, қинғир-қийшиқ кўчаларга кирмадим. Лекин бир гуноҳ иш қилиб қўйдим. Борганимиздан 3 хафтача вакт ўтгандан сўнг, биз билан борган бир қиз аҳмоқ бўлиб мени ёқтириб қолганлигини айтди. Кейин ўзича бошқа гаплашмаймиз дедику, лекин кўнғироқ қилиб турди. Менга иш бўйича ёрдам берди, кўп ҳолларда ёнимда турди. Жуда катта аҳмоқлик қилдим, у қиз менга туртилиб юрвургандан бироз ўзимни йўқотдим, у қизни қўлини ушладим ва бошини силадим. Бир тарафдан унинг ўзи менга "ёпишиб олди" қўпол қилиб айтса, мен эса ахмоқлик қилиб уни нари туртмадим. Тошкентга қайтгандан кейин 3-4 марта у билан учрашдик, у қиз гоҳ бошқа гаплашмаймиз дерди, гоҳ мени севишини айтарди. Мен ҳам аҳмоқлик қилиб у билан озгина вақтни ўтказдим, интернет орқали переписка қилдик ва мен жуда ҳам бўлар - бўлмас гапларни ёздим, (сени бекор олдин учратмадим, хато қилдим ва хоказо). Бу нарсаларнинг барини аммо мен бирор хиссиз ёздим, юракдан ёзмадим, бир дақиқагада аёлимни, болаларимни унутмадим, аммо шайтон ичимга кириб олгандай ушбу ёзишмаларни давом этдим. Қўпол бўлсада айтаман, уни бир бора "бўсаладим", сабаби у доим мени қучиғимга ошиқар эди. Айб кимда билмадим, мендами, ундами, лекин мен у қизни бир минут ҳам севмадим. Уйга келганимда аёлим ҳамма нарсани сезар, ҳар куни мандан сўрар эди у қиз билан орамизда нима бор деб. Бошида у қизни яхши қиз деб ўйлардим, ўқимишли, ўзини намоз ўқийман деб таништирган эди. Фурсати етиб, телефонда боша гаплашмасликка, ёзишмасликка келишдик, аёлим у қизга телефон қилибди, орамизада убу борми деб, у эса ўзича ман хамма болалар билан бир хил гаплашаман, шунчаки ўртоқмиза деб айтди, аёлим ноҳақ айбладим деб хаттоки ундан узр сўради. Барчасини тугатганимдан кейин, бир кеча аёлим, ўчириб ташлаган ёзишмаларимни қаердандирам топиб олибди ва ўқиб дахшатга тушди. У қизга ёзган "эркалаш"ларимни ўқиб менга нисбатан нафрат уйғонди. Эрталаб тонг отгунча иккимиз йиғлаб, жинни бўлаёздик. Барча ишимга тавба қилдим, аллоҳ гувоҳ, менда у қизга нисбатан бирорта ҳис бўлмаган, аёлимни аввал қандай севган бўлсам ҳозир ҳам шундай севаман. Мен гуноҳга қўл урдим. Мен учратган қиз эса энди менга шайтон бўлиб кўринмоқда. Телефонда аёлимга "мени "қизлигимни" олган, менга ўзи ёпишиб олган" деган гапларни айтишгача борибди. Аёлим барча расмларимни йиртиб, мендан бутунлай кўнгли қолди. Бу ҳам етмагандай, отамлар бўлган воқеадан хабарлари бўлмасада, соғлиқлари жуда ҳам ёмон бўлиб қолди. Бу воқеадан онам, ҳабардорлар, ва аёлим айтиб берганлиги сабабли қисман қайни отам ва қайнонамлар хам хабардор. Онамлар отамнинг соғлиқларида энди менинг қилмишимни ҳам айбламоқдалар. Барчалигиси аёлимга менга ишонишни, имкон беришни уқтиришди. Хозир у мен билан бўлсада, шу кунгача барча ёзишмаларни флешкага ёзиб олиб сақлаб юрган экан. Ҳар ўқиганда менга нисбатан нафрати қўзғалади. Айбимни ўзим бўйнимга олдим, масжидга аёлимни олиб чиқиб қилган ишимга тавба қилдим, муқаддас жойларга зиёратларга бориб яхши ниятлар қилиб келдик, аммо аёлим халигача мендан нафратланмоқда ва буни менга ҳар куни қайта ва қайта уқтирмоқда. Ҳозир мен дунёда энг кўп уни йўқотишдан қўрқаман. Бундан ташқари 2 хафтача олдин ўзим хам оғир тан жароҳати олдим, ва мени машинада олиб кетаётган одам жароҳатимни билиб ўзидан ўзи "Қайсидир гуноҳингиз кечирилибди" деди. Ҳудди шу нарсани бошқа дўҳтир ҳам такрорлади. Илтимос, менга маслаҳат беринг, тўғри йўл кўрсатинг, қай йўл билан аёлимга бўлган туйғуларимнинг ростлигини, хақиқатдан тавба қилганимни уқтирсам бўлади, минг бора пушаймонман қилган ишимга, аллоҳ гувоҳ у қизни мен бир минут ҳам севмаганман, жуда катта аҳмоқлик қилдим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизнинг бу аянчли қиссангиз, минг афсуслар бўлсинким, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларининг мўъжиза эканининг далилидир.- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир эркак зинҳор бир аёл билан холи қолмасин! Агар шундоқ бўлса, учинчилари шайтон бўлур», дедилар». Термизий ривоят қилган.Мўмина-муслима аёл бегона эркак бор жойда фақат ўз маҳрами ҳамроҳлигидагина бўлиши мумкин. Бундан бошқа иш тутиш ношаръий бўлади ва турли ноқулайликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Кўпгина мусулмон юртларда бу шаръий ҳукмни эркаклар ҳам, аёллар ҳам жуда яхши тушунадилар. Унга оғишмай амал қиладилар. Аммо минг афсуски, баъзи бир ўлкаларда бу муҳим нарсадан умуман бехабарлар ёки хабарлари бўлса ҳам амал қилмайдилар. Шариатнинг ушбу ҳукмини тарк қилиш оқибатида эса, мусулмонлар бошига кўпгина мусибатлар етмоқда. Турмуш кўрмаган қизлар бузилиб, ҳаром йўлга кириб кетиши, ношаръий бола туғиши, оилали аёл-эрларнинг оилалари бузилиши, жамиятдаги ҳаром-хариш ишлар ва ўзаро ишончсизликлар мазкур мусибатларнинг бир томони, холос”.Сизларга тавсия; Бу мусибатга оид барча далилларни бутунлай йўқотинглар. Сиз астойдил тавба қилинг, надомат чекинг, қайтармаликка азму қарор қилинг. Келин сизни кечирсинлар. Имкони бўлса камбағалларга эҳсон қилиб бирор нарса беринглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat