Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Куёв танлаш

00:00 / 12.09.2012 | eski savollar | 1148
Мухтарам Шайх хазратлари. Саволимни бир қўшнимизнинг илтимосига биноан беряпман. Уларнинг 16 га кирган қизлари бор, хозир коллежда ўқийди. Ўзлари ёлғиз тарбия қиладилар. Қизларига бир Тошкентлик бола уйланмоқчилигини айтган (ўзлари Тошкентликмаслар), совчи юборган. Қизларининг хам у йигитда кўнгли бор экан. Мен улардан бўлажак қайнонанинг совчиликка келгандаги кайфиятини сўрадим, унча хохламай келгани кўриниб турганини айтдилар. Куёв бўлса, озгина чидасанг, кейин 3-4 йилдан кейин алохида чиқиб кетамиз депти. Қизлари хижобда, намоз ўқийди, куёв намоз ўқимайди, тўйни хам исломий қилмаслигини айтган. Қўшнимиз кўпчиликдан маслахат сўраганлар, диний идорага борганлар, у ерда қизингизни бераверинг, сарпосини яхшилаб қилинг, бўлмаса қайнона қизингизга кун бермайди дейишган. Хайрон бўлиб туриптилар, қизларини хохишига кўнмасалар кейин бир нима бўлса, мени айблайди деб қўрқмоқдалар.Мухтарам Хазрат, Сиздан илтимос, маслахат беринг, бундай шароитда кандай йўл тутиш керак. Ахир ёшлар кўнгил қўйгани билан, катталар жавобгар бўладилар барибир. Валий тоғалари, оналари кимни танласалар, валий хам кўнадилар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бундай ҳолатда шариат бўйича истихора қилинади. Ушбу сайтда у нима экани ва қандай қилиниши ҳақида маълумот бор. Топиб ўрганинглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat