Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздеги дуо

00:00 / 03.09.2012 | eski savollar | 922
Ассалому алайкум. "МУҚАДДАС ОЙЛАР ВА МУСТАЖОБ ДУОЛАР" китобининг (Рахматуллох қори Обдиов, Дилфуза Сарварова. Тошкент 2003. Минжох наширёти) 84-бетида фарз намозлари орқасидан дуо қилинса яхши эканлиги ёзилган. Яни фарз намозларидан кейинги вақт дуо учун г'анимат вақт деб ёзилган. Лекин "Ислом.уз" да о'қиган фатволарда қуйидагилар ёзилган эди.- Намознинг ичидаги дуода одамлардан сўрайдиган нарсаларни тилаб дуо қилса, жоиз эмас. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад келтирган ривоятда: «Албатта, бу намозда одамларнинг каломидан ҳеч нарса мумкин эмас. У фақат тасбиҳ, такбир ва Қуръон қироатидан иборатдир», деганлар».Бизда Пайғамбар алайҳиссаломга саловотдан кейин «Аллоҳуммағфирлии» деб бошланадиган машҳур дуони ўқиш одатга айланган.«Аллоҳим! Менга фалон нарсани ризқ қилиб бергин!» «Фистончини хотин қилиб бергин», каби дуолар ҳаромдир. - Мен намозимни хар суннати ва фарзидан кейин дуо қилиб о'рганган эдим. олдинлари узоқ дуо қилар эдим. Бу нотог'ри эканлигини билдим. То'г'риси шу ерида бироз чалкашиб кетидим. Намоз пайти умуман о'зимиз учун бирор нарса со'раб дуо қилиб бо'лмайдими ёки уни ичидами? О'зимиз учун бирор нарса со'рамоқчи бо'лсак қайси вақт дуо қилганимиз мақул.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Эътиборли бўлинг. “фарз намозларидан кейинги вақт дуо учун г'анимат вақт” билан “Намознинг ичидаги дуо”нинг орасида фарқ бор. Биринчисида намозни ўқиб бўлиб, салом бергандан кейинги дуо ҳақида, иккинчисида салом беришдан олдинги дуо ҳақида сўз бормоқда.

Топ рейтинг www.uz Openstat