Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

оила масалалари

00:00 / 15.08.2012 | eski savollar | 906
Ассаламу Алайкум Шайх ҳазратлари. Мени сизга бир нечта саволларим бор эди, шу масалаларни ечимида ёрдам беришингизни сиздан сураб колардим. Мен аёлим билан 2010 йил турмуш курганмиз иккимизни ширингина углимиз бор лекин биз 10 ойдан бери билла яшамаяпмиза, охирги мартта у уз уйига кетиб колганида мен унга булди сан билан яшамиман уйинга кет деб жахл устида этган эдим, эртаси куни ишдан кайтиб келсам у бор мол-мулкини йегиштириб кетиб колган экан. маълум бир вакт кутдим кайтмади, шу билан орадан вактлар утди аёлим билан умуман сухбатлашмадик хам.июнь оида фарзандимни тугилган куни эди, бориб табриклаб келдим.шундан кейин аёлим билан гаплашишни бошладик. аёлим мен билан яшашни хохлаяпти, лекин келиб мени олиб кетиб деб оёк тираб олган. бир куниу билан кучада учрашиб уз уйимга олиб бордим, ва унга агар ота-онамдан кечирим сурасанг сени олиб коламан булмасак йук дедим. Шунда Онам орадан анча-мунча вакт утди, катталарни йегиб маслахатлашиб, никохни янгилаб, яшавурасизлар дедилар. мен шу масалани хал килиш тарафдори булиб аёлимга, уларни оиласида катта булган холасини олдидан утиб маслахатга келишларини сураган эди. уларни жавоби булса, "мен нега боришим керак, эринги узи кет деганми кере булса келиб олиб кетсин, сен ва боланг уларга керак эмас. шу сабабдан келиб олиб кетишмаяпти" деган экан.Бу нохушликлар булишидан аввал, аёлим жахил килиб уз уйиган 3 маротаба кетиб колган эди, 2 маротаба мен бориб олиб келган эдим, бир маротаба онам бориб олиб келган эдилар. мени саволларим куйидагилардан иборат, мен аёлимга мол-мулкингни йегиштириб кет деган булсам,талок тушадими ёки йук. лекин талок масаласи хаёлимда хам булмаган эди. Навбатдаги саволим агар эр-хотин маълум бир вакт билла яшашмаган булишса никохни янгилаш шартми???

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сен билан яшамайман, деганингиз учун бир талоқ тушади. Икки талоқ қолади. Сиз бориб аёлни олиб келинг ва никоҳни янгилаб олинглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat