Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рухан тушкунликга тушиш

00:00 / 18.06.2012 | eski savollar | 1281
Ассалому Алайкум хурматли устоз. Қилаётган хизматларингиздан Аллоҳ рози бўлсин сиздан(Омийн). Хурматли устоз мен хозирда жуда қаттиқ тушкунликга тушганман.Нима қилишга бошим қотган. Русчасига (депресия) дейилса керак. Қўлимга китобни олиб ўқимоқчи бўлсам ўзимда чарчоқ сезаман. Ишимдаги бенамозларнинг хақоратию нохақликлари мени қийин ахволга солиб қўймоқда.Мана бугун тухмат гап эшитиб олдим. Ўзимни босдим. Аллоҳ узи инсоф берсин. Бу саволни кўп ўйлаб Аллоҳга таваккал қилиб беришга қарор қилдим.Шариатда севгига муносабат қанақа. Аёлимга кўнгил қўёлмаяпман.Кунгилсиз яшаш қийин экан.Аллоҳга шукур намозга кириб дунё қарашим ўзгарди.Бу дунё ўткинчилигини ўйлаб сабир қиламан.Лекин барибир бу хис туйғуни таъсири бор экан.Хурматли устоз тўғри йўл кўрсатиб юборинг илтимос.Аллоҳ рози бўлсин сиздан.Илмингиз бунданда зиёда бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Намозга кириб дунё қарашингиз ўзгаргани катта гап. Энди динимиз таълимотларни ўрганиб боришга ҳаракат қилинг. Мисол учун ҳозирги ҳолатигизда нима қилиш кераклигини ушбу сайтдан топиб ўқинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat