Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саволим бор...

00:00 / 05.06.2012 | eski savollar | 914
Ҳазрат! Ассалом Алайкум ва раҳматуллаҳу баракату Ҳурматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфМани сизга сураб билиб оладиган 1 та саволим бор. Ман ҳали уйланмаганман, узим вилоятданман, лекин ҳозирда Тошкентда ишлайман ва 1,5 йилдан бери Наманганлик 20 ёшлик бир қиз билан гаплашиб тураман.Бу қиз билан 1чи марта Ота-онаси билан Поэзда танишганман ва борди келди қилиб турибман. У қиз бн ҳар 2 ойда 1 марта кўришамиз ва аксарият ҳоларда алоқани телефон орқали амалга оширилади. У оилада кенжа ва эрка ўсган, ва кўнгли очиқ, чиройли қиз, 5 вақт намоз уқийди, лекин ислом динини чуқур тушунмаганлиги сабабли кийимни тор ва энгил кияди, ҳар доим мани эътирозимга учрайди ва мани рашқ қилиш яҳши эмас деб, ҳафа булади. Кейин тушуниб кечирим сурайди, лекин бироз вақтдан кейин яна ўша ҳолатга қайтиб олиб, яна тор ва энгил кийинишга ҳаракат қилади, баъзида манга гап қайтаради, жаҳл қилади, кейин ман ҳафа булганимдан кейин кечирим сурайд, аслида ман уни кийим кийгани учун рашқ қилмайман, тор ва энгил киймаслиги ва бошқа эркакларни ҳиссиётини уйғотмаслик учун чэклайман. Бундай ҳолат бошқа нарсалар учун ҳам такрорланиб туради. Баъзида интернетдан нотўғри фойдаланмаслиги учун чэклаб тураман ва албатта яна ҳафа булиб аразлайди. Чунки оиласида бу қизга нисбатан чэкловлар ва назорат қилинишлар сустроқ. Ман бу қизга Ислом динида очиқ-сочиқ кийим кийиш яҳши эмаслиги ҳақида къоп гапираман. Бу йили Ота-онам совчиликка Наманганга боришди, қиз болани ота-онаси билан учрашиб, деярли розилигини олишди, лекин қизни ота-онаси аввал қизимизни Тошкентга ўқишга киргизайлик кейин тўй қилармиз дейишди. Лекин қиз бола бу йил 4чи марта уқишга топширади ва уқишга булган қизиқиши сўниб бўлган. Борган сари жаҳлдор бўлиб бораяпди, Қизни акалари ва опаси билан муносабатим унчалик яҳши эмас, лекин ота-онаси мани яҳши кўришади ва ҳар доим яҳши муомилади бўлишади. Лекин ман нима қилишни билмаяпман, ҳозир мандан аразлаб юрибди. У қиздан воз кечишни ҳам ва кечмасликни ҳам билмайман, балким ёшлигига бориб эркаланмоқчидир, лекин жуда қийналиб кетдим. Ман уни 1,5 йил давомида яҳши била олмадим. лекин бундай қизни тарбияласа булади деган умиддаман. Чунки беайб парвардигор. Сизга саволим шуки:- Ушбу муносабатиммизга нима дейсиз ва қандай маслаҳат бер оласиз, ёки бу қизни Ислом йъолида қандай қилиб тарбияласам булади?Илтимос тўғри йўл кўрсатинг. Чунки келажакда оила бузилишини ҳохламайман.Катта раҳмат жавоб ва эътиборингиз учун, Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Аллоҳ ҳаммамизни тўғри йўлга чорлаб, ўз паноҳида асрасин, Амин.Ассалом алайкум.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Учрашиб юришинглар шариатга хилоф. Уйланиш масаласи ўзингизга боғлиқ. Нима қилишни билмай қолсангиз, истихора қилинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat