Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намозлари

00:00 / 20.03.2012 | eski savollar | 713
Ислом динига ва Ўзбек миллатига қилаётган улкан хизматларингиз учун Аллоҳ Сиздан рози бўлсин!Шайх Хазратлари,Мен анчадан буён қазо қилган намозларимнинг ҳисобини юритаман. Минг афсуслар бўлсинки, баъзан намозларим қазо бўлиб, ўша қазо бўлган кунларни ёзиб бораман. Одатда кунлик қазо намозларини ўша куниёқ ўқийман. Камдан кам ҳолатларда намозларим ҳафталаб ёки ойлаб қазо бўлиб қолади. Буларни эса ёзиб бораман ва кейинчалик ушбу қазо намозларини ёзувларимга қараб, ўқийман. Мен ўзим Тошкент шаҳрида яшайман, ота-онам эса Сирдарё вилоятида туришади. Одатда 3 ҳафтада бир марта шанба, бозор кунлари ота-онамни зиёрат қилгани Сирдарёга бораман. Баъзан эса 4 ҳафтада, баъзан ҳар хафтада бораман. Яқинда бир нарсани тушуниб қолдим. Ўша намозларни қазо қилган вақтимда, уйга ота-онамни зиёрат қилгани борган бўлишим мумкин. Яъни ўша кунлар учун намозларни қаср-қазо қилиб ўқишим керак. Лекин бунинг ҳисобини юритмаганман. Энди нима қилишни билмай турибман. Қазо қилган кунларимнинг тахминан 3 ҳафтасидан бирида Сирдарёга борганман деб ҳисоблаб, ўша ҳафтанинг шанба бозоридаги намозларни қаср-қазо қилиб ўқиймикан ёки қайси кунларда Сирдарёга борганимни аниқ билмаганим учун ҳаммасини бутун қазо қилайми?Жавобингиз учун олдиндан улкан раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аввало намозларни қазо қилишга ҳеч узр йўқ. Нима қилиб бўлса ҳам, намозни вақтида ўқиш керак. Қолаверса, ота-онангизникига борганингизда сиз ўз ватанингизга борганинигиз учун намозни қаср қилмайсиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat