Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ихлос билан қилинган иш

00:00 / 07.12.2007 | eski savollar | 741
Ҳазрат ҳадисларда келишиша инсон ихлос билан қилган биргина амали туфайли жаннатга дохил бўлиб қоларкан. Мен ҳам бир ишни ростакамига ихлос билан қиламан. Буни ўша пайтни ўзида билмайман. Кейинроқ гуноҳларга ўралашиб қолганимда ўша ишни эсга оламан. Ҳа мен ўшанда шуларни ихлос билан қилганман. Шу ишларим гуноҳларимдан устун келади ва ҳадисга мувофиқ жаннатга кираман деб ўйлайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

ТАРОЗУ ВА АМАЛЛАРНИ ТОРТИШМўмин-мусулмон киши қиёмат куни тарозу бўлишига ва унда ҳар бир одамнинг бу дунёда қилган амаллари ўта аниқлик билан тортилишига жазм ила эътиқод қилмоғи лозим. Чунки бу ҳақда Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларда ҳеч қандай таъвилни кўтармайдиган равишда очиқ-ойдин иборалар билан хабарлар келган. Аллоҳ таоло «Анбиё» сурасида:«Биз қиёмат куни учун адолат тарозуларини қўюрмиз. Бирор жонга ҳеч қандай зулм қилинмас. Агар (амал) ачитқи донаси оғирлигича бўлса ҳам, келтирамиз. Ҳисобчиликда Ўзимиз кифоя қилурмиз», деган (47-оят).Қиёмат қойим бўлгандан кейин дод-войларга, эътирофларга, тавба-тазарруъларга ва ёлборишларга қаралмайди.«Биз қиёмат куни учун адолат тарозуларини қўюрмиз».У мутлақ адолат тарозуси бўлади. Ҳаммага бир хил муносабатда бўлинади.«Бирор жонга ҳеч қандай зулм қилинмас».Фойдасидан камайтирилмайди, зарарига қўшилмайди.«Агар (амал) ачитқи донаси оғирлигича бўлса ҳам, келтирамиз».Ачитқи донаси жуда кичик бўлади. Агар инсоннинг бу дунёда қилган яхшию ёмон амали ўша кичик доначалик оғирликка эга бўлса ҳам, ҳисобга олинади. Яъни, ҳеч бир амал эсдан чиқарилмайди.«Ҳисобчиликда Ўзимиз кифоя қилурмиз».Бизга бошқа ҳисобчининг кераги йўқ.Демак, қиёмат куни келмасидан олдин ҳаракат қилиб қолиш керак. Унга тайёргарлик кўриш лозим.Аллоҳ таоло «Аъроф» сурасида:«Ўша куни (амалларни) тортиш ҳақдир. Бас, кимнинг тортилган(амал)лари оғир келса, ана ўшалар нажот топгувчилардир», деган (8 - оят).Қиёмат куни фақат савол-жавоб билан кифояланиб қолинмайди. Балки ундан ҳам дақиқроқ ишлар бўлади. Ҳар бир инсоннинг қилган амаллари тарозига солиб тортилади. Бу тарози аниқ ишлайдиган тарозу бўлиб, зарранинг оғирлигини ҳам сезади. Ҳамма ишлар ҳис қиладиган тарзда ҳам ўлчанади. Ана ўша тортишда кимнинг амаллари оғир келса, у нажот топади, жаннатга киради.Аллоҳ таоло «Шуро» сурасида:Аллоҳ ҳақ ила китобни ва (адолат) тарозуни нозил қилган зотдир. Қаердан билурсан, эҳтимол (қиё-мат) соати яқиндир!» деган (17-оят).Одамлар ўзларича, мен ҳақман, деб талашиб-тортишиб юрибдилар. Ҳар ким ўзини ҳақ, ўзгани ноҳақ билади. Ҳар ким ҳақни ёки ноҳақни ўз қаричи билан ўлчайди. Ҳолбуки: «Аллоҳ ҳақ ила китобни ва (адолат) тарозуни нозил қилган зотдир». Ким ҳақ эканини бандалар эмас, балки бандаларнинг Робби Аллоҳ таоло аниқлайди. Бунинг учун у зот ҳақ ила китобни нозил қилиб қўйди. Ким Аллоҳ туширган китобга мувофиқ иш тутса, ҳақ бўлади. Ким Аллоҳ туширган китобга хилоф иш тутса, ноҳақ бўлади. Шунингдек, бандаларнинг амалларини, ахлоқлари, тасарруфотлари ўша тарозу ўлчовида қийматли бўлса, нажот топади. Кимники вазнга эга бўлмаса, ҳалокатга учрайди. Буларнинг ҳаммаси қиёматда маълум бўлади. «Қаердан билурсан, эҳтимол (қиёмат) соати яқиндир!» Кўз очиб юмгунча қоим бўлиб қолар. Шунинг учун ўша соатга, ўша ўлчовга доим тайёр тургин. Аллоҳ таоло «Мўминун» сурасида қуйидагиларни айтади:«Кимнинг мезонлари оғир келса, бас, ана ўшалар ўзлари нажот топгувчилардир. Кимнинг мезони енгил келса, бас, ана ўшалар ўзларига зиён қилибдилар. Жаҳаннамда абадий қолгувчи бўлибдилар», (102 -103 - оятлар).Қиёматдаги тарозу ва амалларни тортиш ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар келган. Баъзилари билан танишиб чиқайлик. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«У киши Дўзахни эслаб йиғладилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:«Сени нима йиғлатди?» дедилар.«Дўзахни эслаб, йиғладим. Қиёмат куни аҳли аёлларингизни эслайсизларми? Эй, Аллоҳнинг расули!» деди.«Уч жойда биров бировни эсламайди. Тарозу олдида, то тарозуси енгил келадими, оғир келадими билгунича. Китоб (берилиши) вақтида, то китоби ўнгдан тушадими ёки чапданми ёхуд олдданми билгунича. Сирот жаҳаннамнинг икки қирғоғига қўйилганда», дедилар».Абу Довуд ривоят қилган. Бу ҳадиси шарифдан бандаларнинг амалларини тарозуда тортиш палласи қиёмат кунининг энг оғир уч палласидан бири эканини билиб оламиз. Ўша паллада ҳамма ўзи билан ўзи овора бўлиб бошқани эслашга имкони бўлмас экан. Чунки ҳамма учун тарозуси оғир келиши лозим бўлиб қолади. Ҳамма тарозум енгил келиб қолмаса эди деган ташвишда бўлади. Аллоҳ таоло ўша пайтда тарозумизнинг оғир келишини насиб қилсин!Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қиёмат куни мени шафоат қилишларини сўрадим. Шунда у зот:«Мен буни қилурман», дедилар.«Эй, Аллоҳнинг расули! Сизни қаердан излай?» дедим.«Излашни бошлашинг билан мени сиротдан изла», дедилар.«Сизни сирот устида топмасам-чи?» дедим.«Мени тарозу олдидан изла», дедилар.«Сизни тарозу олдида ҳам топмасамчи?» дедим.«Унда мени ҳовузнинг олдидан изла. Мен ушбу уч жойдан бирида бўламан», дедилар».Демак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёмат куни сирот, тарозу ва ҳовуз орасида бориб-келиб турадилар. Ўзларининг шафоатларига сазовор умматларига мазкур уч жойдан бирида йўлиқадилар. Аллоҳ таоло ўша кунда у зотга йўлиқиб шафоатларига сазовор бўлишни насиб этсин.Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Албатта, Аллоҳ таоло қиёмат куни менинг умматимдан бир кишини халойиқнинг олдида турғизиб қўяди-да, унинг устидан тўқсон тўққизта дафтарни очади. Ҳар бир дафтарнинг узунлиги кўз етгунча бўлади. Сўнгра Аллоҳ:«Мана шундан бирор нарсани инкор қиласанми? Ёзувчи фаришталарим сенга зулм қилдиларми?» дейди.«Йўқ! Эй, Роббим!» дейди.«Сенинг узринг борми?!» дейди. «Йўқ! Эй, Роббим!» дейди.«Худди шундоқ. Албатта, Бизнинг ҳузуримизда сенинг бир дона яхшилигинг бор. Бугун сенга зулм қилиш йўқ», дейди.Кейин бир варақа чиқарилади. Унда «Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳу», деб ёзилган бўлади. Бас, У зот:«Тортишингга ҳозир бўл!» дейди.«Эй, Роббим! Манаву варақа ва манаву дафтарлар нима?» дейди.«Албатта, сенга зулм қилинмас», дейди.«Бас, дафтарлар бир паллага ва варақа бир паллага қўйилади. Дафтарлар енгил келади. Варақа оғир келади. Аллоҳнинг исмидан ҳеч нарса оғир келмас», дедилар». Термизий ривоят қилган.Аллоҳ таолога ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга иймон келтириш қиёмат куни тарозу босадиган асосий нарсалигини шундан билиб оламиз. Биз мазкур тарозунинг нави, жавҳари, сони, шакли ва кайфияти ҳақида баҳс ҳам, фикр ҳам юритмаслигимиз лозим. Бу каби тафсилотлар илмини Аллоҳ таолонинг Ўзига ҳавола қилиб, оят ва ҳадисда келган маънога иймон келтирамиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat