Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ас-Салам АЛЛОХнинг гузал сифати

00:00 / 29.02.2012 | eski savollar | 613
Устоз ! Устоз сиздан узр сураган холда бир савол билан мурожат килмокчи эдим. Ислом.уз сайтида " Саломлашиш одоблари" деган маколани укиб,бир нарсани тушунмай колдим,тушунишга хам харакат килмокчи эмасман лекин мени этикодимга шайтонди васвасасидан АЛЛОХни Узидан панох сурайман, ижозатиз билан иктибос келтирсам :Саломлашиш инсоният тарихи билан чамбарчас боғлиқдир. Бу ҳақда имом Бухорий, Муслим ва бошқалар қуйидагича нақл қиладилар:Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ тало Одамни ўз суратида яратди, унинг узунлиги олтмиш зироъ эди. Уни яратиб бўлгач: «Ана у ўтирган бир нафар фаришталарга бориб салом бергинда уларнинг сенга берган саломига қулоқ солгин, чунки мана шу сенинг ва зуриётингнинг саломи бўлади», деди. Одам: «Ассаламу алайкум», деди. Улар: «Ассаламу алайка ва роҳматуллоҳи», деб, «ва роҳматуллоҳи»ни зиёда қилишди. Ҳар бир жаннатга кирадиган одам Одам суратида бўлади. Махлуқот ҳозирги вақтгача қисқариб келмаоқда», дедилар», иктибос тугади.Устоз мен шундай этикод киламанки АЛЛОХи КУДДУС ухшаши ук Зот,лекин бу хадисни укиб калбимга шайтони лаинди хужумидан хавотирдаман.Устоз дуо килинг эътикодим пок булсин ва шу саволимди шархлаб беринг,ноурин савол билан безовта килган булсам мени кечиринг ! Сизди жуда яхши кураман !

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу ҳадисда сиз хаёл қилган нарса йўқ. Ҳадисдаги “Аллоҳ таоло Одамни ўз сувратида яратди” дегани Одамни одам сувратида яратди, дегани. Шайтон сизнинг хаёлингизга солганидек, “Аллоҳнинг суратида яратди” дегани эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat