Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Неча киши жамоат бўлади

11:56 / 24 март | Credo ART | 182

Ассалому алайкум! Уйда 5 вақт жамоат намозини ўқиш учун имомдан ташқари неча киши бўлиши керак? Масжидда неча киши бўлиши керак камида? Тошкент бош имом хатиби агар намоз уйда ўқилса имомдан ташқари 2 киши бўлиши керак. Агар масжидда бўлса камида 3 киши бўлиши керак деган видеосини эшитдим. Ўша видео телефонимда ҳам бор. Шунга аниқлик киритиб берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Имомдан ташқари бир киши бўлиши жамоат бўлишга кифоя қилади. 

35-БОБ.
ИККИ КИШИ ВА УНДАН ОРТИҒИ ЖАМОАТДИР

عَنْ مَالِكِ بْنِ الْحُوَيْرِثِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا حَضَرَتِ الصَّلَاةُ فَأَذِّنَا وَأَقِيمَا، ثُمَّ لِيَؤُمَّكُمَا أَكْبَرُكُمَا   

Молик ибн Ҳувайрис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намоз вақти кирганда азон ва иқома айтинглар, сўнг (иккингиздан) каттароғингиз имом бўлсин», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat