Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарздан манфаат олиш

14:46 / 18 март | Javohir Mahkamov | 159

Ассалому алайкум! Мен бир биродаримга хеч қандай келишувларсиз қарзга пул берган эдим. Қарзни қайтариш муддати етгач сўрасам 1 хафтадан кейин қайтаришини ва қўшимчасига у киши менинг (пулга битадиган) мушкулимни ҳам қилиб беришини айтди. Шу мушкулимни қилиб бериши мен учун халолми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳалол эмасда. Чунки ҳар бир фойда келтирган қарз рибодир. 

عَنْ أَبِي بُرْدَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَتَيْتُ الْمَدِينَةَ فَلَقِيتُ عَبْدَ اللهِ بْنَ سَلَامٍ فَقَالَ: أَلَا تَجِيءُ فَأُطْعِمَكَ سَوِيقًا وَتَمْرًا وَتَدْخُلَ فِي بَيْتٍ، ثُمَّ قَالَ: إِنَّكَ بِأَرْضٍ، الرِّبَا بِهَا فَاشٍ، فَإِذَا كَانَ لَكَ عَلَى رَجُلٍ حَقٌّ فَأَهْدَى لَكَ حِمْلَ تِبْنٍ أَوْ حِمْلَ شَعِيرٍ فَلَا تَأْخُذْهُ فَإِنَّهُ رِبًا. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ  

Абу Бурда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мадинага келиб, Абдуллоҳ ибн Саломни учратдим. У менга:
«Қани, 
(бизникига) юр. Савийқ ва хурмо едираман. Уйга кирасан», деди.
Сўнгра яна гапида давом этиб:
«Албатта, сен рибо тарқалган ердасан. Агар сенинг бирор кишида ҳаққинг бўлса, у сенга бир кўтарим сомонми ёки арпами, ҳадя қилса, олмагин. Чунки у рибодир», деди».
Бухорий ривоят қилган.
Бу ривоятда Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳунинг икки яхши фазллари, яъни меҳмондўстликлари ва тақводорликлари зикр қилинмоқда.
Рибо тарқалган жойда ҳар қандай ҳадя ҳам рибо ўрнига ўтадиган бўлиб қолиши Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳунинг ижтиҳодларидир. Чунки ҳадя берувчи рибога олган ҳаром нарсани ҳадя қилаётган бўлади. Ёки ҳадя деб, рибо бераётган бўлади. Уламоларимиз «Фойда келтирган ҳар бир қарз рибодир», деганлар.("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). 

Фойда келтирган ҳар қандай қарз рибодир 

Қарз берганда одамларга ёрдам бериш, уларнинг ҳаётини енгиллаштириш ирода қилинади. Шариатимиз қарзни фойда келтирувчи манба қилиб олишдан қайтарган. Шунинг учун қарз берувчи ўзи берган қарзнинг айнан мислини олишгагина ҳақли бўлади. Агар қарз беришда бирор фойда шарт қилинса ёки шарт қилинмаса ҳам, бирор фойда қўшиб бериш урфга кириб қолган бўлса, ёки кимдир қарз олиб, уни қайтараётганда унга фойда қўшиб беришни одат қилиб олган бўлса, олинган фойда ҳаром ҳисобланади. Масалан, «Фалон сўм қарз берсангиз, уйимдан ижарага фойдаланиб турасиз, савдодан тушган сўмнинг ҳар кунлигини олиб, фойдаланиб турасиз», «Мол олишга кетадиган кунимиз сиздан валюта оламиз, фойдаланганингиз эвазига валютани бозор нархидан арзонга берасиз», «Ҳозир шу машинангни қарзга бериб турсанг, йилнинг фалон вақтида сенга янги машина олиб бераман» ва шу каби шартлар асосида қарз бериб, бирор қўшимча манфаат олиш ҳаромдир.

Қадимда мусулмонлар ўзига қарз берган кишининг девори ёки дарахтининг соясидан фойдаланишдан ҳам сақланганлар. 

وعن إسماعيل بن إبراهيم بن عبدالله بن أبي ربيعة المخزومي، عن أبيه عن جده، أن النبي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ استلف منه حين غزا حنيناً، ثلاثين أو أربعين ألفاً، فلما قدم لقضاها إياه، ثم قال النبي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «بارك الله لك في أهلك ومالك، إنما جزاء السلف الوفاء والحمد» رواه ابن ماجه والنسائي 

Абу Робиъа Махзумий отасидан, у бобосидан ривоят қилади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳунайн куни мендан ўттиз ёки қирқ минг қарз олдилар. Ҳунайндан қайтгач, қарзларини менга қайтардилар. Сўнг: «Аллоҳ аҳлинг ва молинга барака берсин! Қарзнинг мукофоти уни тўлаш ҳамда раҳмат айтишдир», дедилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat