Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўтганлар ҳақига ўқиладиган дуо

15:04 / 07 март | Kudrat | 367

Ассалому алайкум! Узур устозлар менинг диндан саводим хали яхши эмас худога шукур якинда намоз укишни бошладим. саволим шундай кайси дуони укиб юрса утган авлод аждодлар учун яхши булади ё сура оятларними.. рахмат номакьул савол берган булсам узур..


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қуйидаги оятларни ўқиб юринг. Аллоҳ таоло "Иброҳим" сурасида марҳамат қилади: 

 الْحَمْدُ لِلّهِ الَّذِي وَهَبَ لِي عَلَى الْكِبَرِ إِسْمَاعِيلَ وَإِسْحَقَ إِنَّ رَبِّي لَسَمِيعُ الدُّعَاء۝ 

39. Кексалик пайтимда менга Исмоил ва Исҳоқни ҳадя этган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Албатта, Роббим дуони ўта эшитувчидир.
Маълумки, Иброҳим алайҳиссалом узоқ вақт фарзанд кўрмаганлар. Тўқсон ёшларида Исмоил алайҳиссалом, сўнгра Исҳоқ алайҳиссалом дунёга келганлар. Кекса кишига фарзанд бериши Аллоҳнинг улуғ неъматидир. Шунинг учун Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари Исмоил алайҳиссалом ёрдамида Байтуллоҳни қуриб бўлганларида ҳам бу неъматни ёдга олиб, ўзларига кексалик чоғида фарзанд берган Аллоҳга ҳамду санолар айтмоқдалар. Аллоҳ таолонинг дуоларни қабул этувчи Зот эканини зикр қилмоқдалар:
«Албатта, Роббим дуони ўта эшитувчидир». 

 رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلاَةِ وَمِن ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاء۝ 

40. Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуони қабул этгин.
Ибодат пайтида яна ибодат учун Аллоҳдан ёрдам сўраш ибодатнинг бардавом бўлишида Аллоҳнинг Ўзидан ёрдам сўрашни англатади. Аллоҳнинг дуоларни қабул этувчи Зот эканини зикр қила туриб, яна дуони қабул этишини сўраш бирор тўсиқ бўлиб қолмасин, деган хавфни англатади.
Келаси оят ила Иброҳим алайҳиссаломнинг дуолари сўнгига етади.

 رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ۝ 

41. Роббимиз, ҳисоб қилинадиган Кунда мени, ота-онамни ва мўминларни мағфират айлагин».  ("Тафсири Ҳилол" китобидан).  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat