Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусҳафни таҳоратсиз очиб бериш

08:51 / 07 март | Ahmadjon | 108

Ассалому алайкум! Бир киши таҳоратсиз ҳолатда Қуръони Карим китобни ушлаб ногирон одамга очиб, керакли жойини вароқлаб топиб берса бўладими? Мусҳаф устига ғилоф қилинмаган.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Аллоҳ таоло "Воқеъа" сурасида марҳамат қилади: 

إِنَّهُ لَقُرْآنٌ كَرِيمٌ۝ 

77. Албатта, у Қуръони Каримдир.
Албатта, Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган ва динсизлар инкор қилаётган ўша Китоб Аллоҳнинг каломи – Қуръони Каримдир.

 فِي كِتَابٍ مَّكْنُونٍ۝ 

78. У Сақланган китобдадир.
Яъни ўзгаришдан, алмаштиришдан ва барча сақланиш лозим бўлган нарсалардан сақланган «Лавҳул Маҳфуз» деб номланган китобдадир. Шундай бўлганидан кейин, Қуръони Карим ҳам ўзгариш, алмаштириш ва барча сақланиш лозим бўлган нарсалардан сақланган Китобдир.

 لَّا يَمَسُّهُ إِلَّا الْمُطَهَّرُونَ۝ 

79. Уни фақат покланганларгина ушлайдир.
Яъни Қуръони Каримни ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан турли нолойиқ нарсалардан Аллоҳ томонидан покланган фаришталаргина ушлайдилар. Бошқалар ушлай олмайдилар. Шунингдек, Қуръони Каримни жанобатдан ва кичик нопокликлардан тозаланиб, ғусл ва таҳорат қилган мўмин-мусулмонларгина ушлайдилар. Қуръони Каримни ушлаш учун таҳоратли бўлиш вожиблиги ҳақидаги ҳукм ушбу ояти каримадан олинган.
Ушбу ояти кариманинг маъноси ҳам, ҳукми ҳам Қуръони Карим Аллоҳнинг наздида қанчалик улуғ эътиборга сазовор эканини яққол кўрсатади.

 تَنزِيلٌ مِّن رَّبِّ الْعَالَمِينَ۝

80. У оламларнинг Роббидан нозил қилингандир.
Ҳа, Қуръони Карим тўлалигича, ҳар бир ҳарфигача барча оламларнинг Робби, Холиқи, Розиқи, Тарбиячиси ва Тадбирини қилувчиси бўлмиш Аллоҳ томонидан нозил қилиингандир. Унинг бирор ҳарфи ҳам Аллоҳдан бошқага мансуб эмасдир.

 أَفَبِهَذَا الْحَدِيثِ أَنتُم مُّدْهِنُونَ۝ 

81. Бас, сизлар мана шу сўзга бепарволик қиласизларми? ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat