Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

(المذكرة في التجويد (برواية حفص عن عاصم

00:00 / 21.01.2012 | eski savollar | 885
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ.Муҳтарам Ҳасанхон қори ака, сиздан Шайх Муҳаммад Набиҳон ибн Ҳусайн Мисрийнинг(الشيخ د. محمد نبهان بن حسين مصري) тажвид китоби (المذكرة في التجويد) ҳақида сўрамоқчи эдим.Бу китобдан тажвид илмини ўрганишда фойдалансам бўладими. Яна бошқа қайси китоблардан фойдаланишни маслаҳат берасиз. Бу китобни у кишининг расмий сайтидан (ҳттп://www.қураат.ъом) юклаб олиш мумкин. Ҳамда толиби илмлар учун шахсий, нотижорий мақсадда фойдаланишга рухсат берилган экан.Яна айнан тажвидни ўрганишда эшитиб машқ қилиш учун қайси қори қироатидан фойдаланишни маслаҳат берасиз. Ҳозир менда Мушарий Рошид Ал-Афасий, Абдулбосит, Ҳусорий, Ҳузайфий, Миншавий каби қориларнинг 30 пора қироатлари аудио файллари мавжуд. Шулардан менга ўрганишда фойдаланишга мақбулини танлаб берсангиз.Аллоҳ таоло Ўзининг Каломи та'лими йўлида қилаётган ишларингизга барака ато қилсин.Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом.Араб тилида тажвид илмига доир китобларнинг сон саноғи йўқ, аммо ҳар бирининг ўз ўрни бор. Биридан топмаганингизни бошқасидан топасиз. Аммо инсон ҳамма ёзилган китобларни ўқиш имконига эга эмас. Шу боис, китоб ўқишда уларни танлашни билиш лозим. Сиз тилга олган китобдан ҳам яхши фойдаланса бўлади. Атийя Қобил Насрнинг "Ғоятул мурид" китоби, Абдурраззоқ Ғавсонийнинг "Илмут тажвид"и ва Риҳоб Муҳаммад Муфиднинг "Ҳилятут тилава" китоблари ҳам бу борада кўп жиҳатдан усутун бўлган асарлардир. Сиз эслаган қориларининг ҳаммалари ҳам дунё миқёсида тан олинган мўътабар устозлар. Уларнинг ҳаммасини ҳам эшитиб юриш фойдадан холи эмас. Аммо бирга шуғилланиш учун ўзингизнинг овоз ва бошқа имкониятларингизга мос келадиганини танлаганингиз маъқул. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat