Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мен кийган никох!

00:00 / 17.01.2012 | eski savollar | 1782
Ассалламу алайкум мухтарам Устоз! Дин равнаки йулида килаётган хизматларингизни АЛЛОХ(ж.ж) даргохида макбул айлаб, бу хизматларингизни ажрини икки дунёда зиёдаси билан ато этсин ва энг олий мукофот узининг жамолига мушарраф айласин. Омийн! Устоз вазиятдан келиб чикиб бир турк билан узбек кизни никохлашга тугри келди(хаммасини текшириб, никохлаш тугри келгандан кейин). Лекин никох пайтида киз "менга узбекча гапираверинг тушунаман" деди, лекин гаплашишимиз русча булди, узбек тилида гапирмади, балки факат рус тилида гапирди. Иккисига хам калима кайтартирсам, куёв булган киши калимасини кайтариб, маъносини хам айтди. Киз хам калимани арабчасини айтганимиздан кейин, "Ла илаха иллаллох, Мухаммадур росулуллох(с.а.в.)"дедию, лекин маъносини русчалаб тушунтириб, "бу калима нима дегани экан" деб сурасак, "хозир айтдимку" деб калиманинг маъносини, яъни бу калима нима дегани эканини айтмади. Кейин калимасини айтдику деб махр белгиладик, йигит шу ерда махрини берди ва икки(узим билан уч)эркак гувохлар асосида розиликларини олишга киришдик. Киздан узбек тилида "Тухтасин кизи Саида сиз узингизни (фалончи) угли Муродга тани махрамликка беришга розимисиз" дедим(бироз хаяжонда "узингизни тани махрамликка бахшида килдингизми" дейиш ёдимга келмай колди), киз "ха" деди. Биз кизга "ха эмас", "узимни тани махрамликка беришга розиман" денг десак, киз у гапимизни тушунмай колди. Биз кейин кизга русчалаб "сиз шу йигитга хотин булишга розимисиз" дедик, киз хам кейин рус тилида "мен унинг хотини булишга розиман" деди. Шундан кейин куёвдан тартиби билан сурадим, куёв "кабул килдим" деб жавоб берди. Кейин никох хутбасини китобдан укиб, яна бироз насихатлар бериб никохни тамомладик. Устоз менинг шу кийган никохим сахихми? Мен узбошимча никох киймадим, сиздан савол килиб сурашга бироз вазият тугри келмай колди, шунинг учун телефон оркали домламдан сураб суриштириб, "никохлайверинг" деб йул-йуригини тушунтирганидан кейин никохлаган эдим. Устоз шунга сиз нима дейсиз? Саволдаги хатоларим учун узр сурайман. Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. АЛЛОХ(ж.ж) рози булсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тўғри бўлган.

Топ рейтинг www.uz Openstat